Британия қироллик оиласи нега ҳалигача ҳокимият тепасида, нега қироллик институти бекор қилинмайди — бу савол мени доим қизиқтириб келган.
Қирол асосан маросимий аҳамиятга эга унвондир — у парламент йиғинларини очиб беради, олий мартабали меҳмонларни қабул қилади ва ҳ.к. Лекин реал ҳокимиятга эга эмас, сиёсатга аралашмайди, ҳужжат имзолаши-ю тайинловлари номига. Шундай экан, бу қироллик институтини сақлашдан нима наф? Бу давлатга катта миқдорда ортиқча харажат-ку.
Бу саволга яна бир бор (мингинчи марта) жавоб қидириб кўрдим. Кўплаб анъанавий сабаблардан (миллий рамз, тарих ворисийлиги каби) ташқари, иккита янгиси олдимдан чиқди ва диққатимни тортди. Булар:
- қироллик хонадони дипломатияда муҳим роль ўйнайди — қиролнинг ўзи, унинг оиласи чет эллик дипломатлар, раҳбарлар, сиёсатчилар билан кўп учрашувлар ўтказиб, Британия билан алоқаларни яхшилаб боради; бу учрашувларда кўп ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади ва оддий элчилар эриша олмаган келишувларга эришилади, негаки қирол ва хонадонининг нуфузи, ҳурмати бор, шу боис улардан дипломатияда кенг фойдаланишади;
- туризм — қирол хонадонига тегишли саройлар, улар ўтказадиган маросимлар, қирол ёки хонадони вакилларини кўриш иштиёқи ҳар йили мамлакатга миллионлаб турист келишини таъминлайди. Халқаро медиа қироллик оиласи ҳаётини кенг ёритади, бу Британия дунё диққат марказида бўлиб туришига хизмат қилади.
Хуллас, қироллик институти иқтисодий ва дипломатик томондан борлигини оқлаб, Британияга реал манфаат келтирар экан.
@AsanovEldar