Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 8 март--Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ўтказилган ,,Фарғона аёли" видеороликлар танловида Тараққиёт МФЙда истиқомат қилувчи матонатли қизимиз Хадичахон Эргашева ўз ҳунармандчилик фаолияти ҳақида хотин-қизлар ва оила бўлими билан ҳамкорликда тайёрлаган ижодий иши билан қатнашиб, фахрли 2-ўринни эгаллаб, вилоят ҳокими фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совға-ноутбук билан тақдирланди.