ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: 👉yozyovon.uz
Facebook: 👉 yozyovon24
Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi
YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Очиқ_мулоқот

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов туманимиздаги ёшлар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди. Улар билан дилдан самимий суҳбатлашилди.


НУРОНИЙЛАР МАСКАНИДА

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Янгибўстон МФЙда Нуронийлар масканида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишлари билан танишди.

Олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш, бино атрофини ободонлаштириш ва ишчи кучини кўпайтириш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.


ПИЛЛА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ПУНКТИДА

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов пилла қабул қилиш пункитида бўлиб, масъуллар билан суҳбатлашди.

Пилла теримини мувафақиятли якунлаш, қурт боққанларни рағбатлантириш борасида гапирилиб, ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.


ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Чўлигулистон МФЙни А-373 йўлига уловчи қисмида жойлашган зовур ўрнида тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар билан учрашди.

Тадбиркорлар ёпиқ зовур устида хизмат кўрсатиш, савдо шаҳобчалари фаолиятини йўлга қўйиш таклифини билдиришди.

Туман ҳокими тегишли масъулларга зовурга қувур ташлаш ва ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар бериб, тадбиркорлар фаолиятига муваффақиятлар тиланди.


31-МАКТАБДА

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов тегишли масъуллар билан 31-мактабда бўлди. Мактаб директори билан таълим сифати, ўқувчиларнинг давомати, тоифа олган ўқитувчиларнинг сони борасида суҳбатлашилди.

Суҳбат якунида таълим масъулларига тегишли топшириқлар берилди.


ҚОРАТЕПА ММТПДА

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Қоратепа ММТПда жойлашган “Зулфиқор” фермер хўжалигида бўлиб, экилган пахтанинг парвариши, агротехник ишларнинг бажарилиши билан танишди.

Фермер хўжалиги пахта кўчатларининг ривожи яхши. Техникалар билан ишланмоқда.

Туман ҳокими ишларни сусайтирмаслик бўйича фермер хўжалиги раҳбарига топшириқлар берди.


23-МАКТАБДА

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов тегишли масъуллар билан 23-мактабда бўлди. Мактаб теварак атрофи кўздан кечирилди. Янги қурилган спорт зали кўздан кечирилиб, устозлар билан суҳбатлашилди.

Туман ҳокими суҳбат давомида мактабда эскирган ромларни алмаштирилишида ёрдам кўрсатилишини айтди. Устозлар фаолиятига омадлар тиланди.


“БИР КОНТУР – БИР МАҲСУЛОТ”

Чўлигулистон маҳалласидаги 484 нафар аҳоли вакилларига 71,1 гектар ер деҳқон хўжаликлари ташкиллаш учун аукцион орқали берилган. Бу ерларда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида қизил ловия ва полиз экинлари экилиб, интенсив боғлар яратилган.

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов полиз майдонларида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатлашди. Аҳолини бандлигини таъминлаш ва бўш иш ўринларини яратиш бўйича топшириқлар берди.




35-ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ–4898-сон қарорига мувофиқ, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 35-ОПда “Қурилиш ҳамкор таъмирлаш” МЧЖ томонидан 1 млрд 988 млн сўм маблағ эвазига қўшимча бино қуриш ва мавжуд бинони таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ушбу объектда бўлиб, қурувчи билан суҳбатлашди. Ишларни лойиҳа доирасида сифатли амалга ошириш ва объектни вақтида топшириш кераклигини таъкидлади. Бунда жамоатчилик фаол бўлиши кераклиги айтилиб, тегишли масъулларга топшириқлар берилди.



Показано 11 последних публикаций.