#Марказий_Фарғона_сув_омбори
#Яшил_макон
#Экотуризм
БИР МИЛЛИОН КЎЧАТ ЭКИЛАДИ
Марказий Фарғона сув омбори атрофида қилинган ишлар инсон нималарга қодир эканини кўрсатувчи ҳақиқатдир. Ўтган бир ҳафта-ўн кун ичида 10 млрд сўмлик иш бажарилиб, 100 гектардан зиёд ер ўзлаштирилди.
Бу ердаги 217 лотга 2/1 метр масофага экилганда ҳам бир млн тупдан зиёд кўчат жойлашади. Дунёда экологик муҳит жар ёқасига келиб турган бир пайтда бу инқилобий ишдир.
Бу нафақат сув омбор, балки Ёзёвоннинг яшил белбоғи бўлади.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов яшил белбоғ яратиш бўйича навбатдаги штаб йиғилишида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилди. Кадастр бўлимига ўзлашмаган лотлар, экология бўлимига ерларнинг сув таъминоти бўйича аниқ маълумотлар тайёрлаш топшириғини берди. Шунинг лотлардаги ерлар ичкари томонига кўчатларни тўхтатмай экиш топширилди. Арча ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари пешма-пеш келтириляпти.
Шунингдек, бу ерда яшил макон бўйича ўтказиладиган вилоят тадбирига тайёргарлик бўйича вазифалар тақсимланди.