УСТА-ШОГИРД АНЪАНАЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ МУҲИМ
Юртимизда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга иш ўринлари яратиш ҳамда даромад топишга ўргатиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова туманимизга ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар Сойёни маҳалласида бўлишиб, аҳоли хонадонларида яратилган шароит, яратилган иш ўринлари билан танишдилар.
Маҳалладаги Майрамхон Йўлдашева, Зуҳрахон Султонова яшаш хонадонларида даромадга эга бўлишиб, аёлларнинг бандлигини таъминлаб келишмоқда. Улар томорқаларига лимон экишган, тагида кўкат маҳсулотларини етиштиришиб, ердан унумли фойдаланишмоқда. Бундан ташқари ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланиб келишади. Миллий тўн, дўппи, чорси ва бошқа кийимлар тикишмоқда.
Бош вазир ўринбосари юқоридаги хонадонларда амалга оширилаётган ишларни бошқа оғир маҳаллаларга ҳам жорий этиш кераклигини гапириб ўтди. Уста-шогирд анъаналарини йўлга қўйиш муҳимлигини айтди.
Ташриф давомида туман ҳокимлиги мажлислар залида 6 та туман хотин-қизлар ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркор аёллар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда З.Маҳкамова хотин-қизлар бандлигини таъминлаш долзарб масала эканлигини, уларга муносиб шароитлар яратиш, имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида гапириб ўтди.
Хотин-қизлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида масъуллар тушунчалар беришди.
Тадбиркор хотин-қизлар муаммолари юзасидан саволлар йўллашиб, жавоблар олишди.