ҲАРАКАТ БОР,
асосийси натижа
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Баҳор МФЙда бўлиб, маҳалла еттилигини камбағалликдан чиқариш, тўртта тажриба бўйича амалга оширишаётган ишлар юзасидан ҳисоботларини тинглади.
Ҳоким ёрдамчиси Н. Саккизбоев ахбороти: ,, Маҳаллада 10 та камбағал оила бўлиб, 5 таси давлат хизматлари бошлиғи Ж. Орзиматовга, 4 таси савдо-саноат палатаси раҳбари Н. Омоновга, 1 таси миллий гвардия бошлиғи Х. Асқаровга бириктирилган. Улардан бир нафари халқ банкига ишга жойланган, иккиси ўзини ўзи банд қилган".
--Камбағалликдан чиқариш муддати яқинлашяпти, қачонки 648 минг сўм даромад билан реестрга киритилсагина, автоматик тарзда рўйхатдан чиқарилади,--деди ҳоким.-- Ҳаракат бор, лекин ҳозиргача натижа кўринмаяпти.
Шунингдек, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон тажрибадари бўйича қилинаётган ишлар бўйича ахборот тингланди.
Туман ҳокими тегишли мутасаддилар билан маҳаллани айланди. Фузулий кўчасидаги хонадонларнинг бирида баҳор таоми-сумалак сайли устидан чиқилди. Яхши ниятлар билдирилди.
Бугун барча маҳаллаларда тозалик, ободончилик бўйича ҳашарлар ўтказиляпти. Жумладан, Баҳор МФЙда ҳам. Аҳоли ҳаракатга тушишганини гувоҳи бўлдик.