#Online
Учқўрғонда замонавий балиқчилик лойиҳаси қўллаб-қувватланади
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Учқўрғон тумани "Ёғду" маҳалласидаги “KING FISH EXPORT” МЧЖда бўлди.
Тадбиркор Исматилла Юсупов раҳбарлигидаги корхонада 10 гектар майдонда интенсив усулда хонбалиқ, яъни форель етиштириш лойиҳасига 2020 йилда киришилган эди.
Лойиҳа қиймати 64 млрд.сўмни ташкил этиб, ҳозирга қадар 20 млрд. сўм маблағ сарфланди. Айни вақтда қурилишга маблағ етишмай, иш тўхтаб қолган.
Тадбиркор кеча вилоят ҳокимининг қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашувида ўз муаммоси билан мурожаат қилган эди.
Бугун вилоят раҳбари Учқўрғондаги ўрганишлари давомида ушбу лойиҳа билан батафсил танишди. Уни якунига етказиш учун кредит ажратиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube