"YORQIN HAYOT" GAZETASI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"YORQIN HAYOT" gazetasining telegramdagi rasmiy kanali
Gazetaning ilk soni 1935-yil 28-iyulda nashr etilgan.
Bog‘lanish uchun:
+998694622565
+998936760669
+998990576634
Kanal admini: @Jahongir_tuxtasinov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Буюк тарихни асраб-авайлаётган Наманган халқига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Бу қадар бой манбалар Ахсикент ва Ахсини юксак тамаддун ўчоғи бўлгани исботидир», - Туркиянинг LGM корпорацияси таъсисчиси Левент Шимшек ва бир гуруҳ тадбиркорлар Ахсикент археология паркининг Осори-атиқалар музейи ҳамда Ахси қўлёзмалар марказига ташриф буюришди.


Бир контур бир маҳсулот

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Учёғоч МФЙ ҳудудидаги “Наврўз неъматлари” МЧЖ томонидан 8 гектар ер майдонида иссиқхонада етиштирилаётган қулупнай маҳсулотлари парвариши билан танишди.

Олимжон Бекмуродов томонидан “Наврўз неъматлари” МЧЖ шаклидаги лимончилик кластери ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 30 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

Оила томорқасида 30 сотихли лимонария ҳамда хонадон ертўласида 200 тонна сиғимли музлатгичли омбор ташкил этган.

Ушбу хонадонда 80 тонна лимон маҳсулотлари захира сифатида сақланиб, август ойларида сотилиши режалаштирилган.


36-сонли МТТда "Методик маҳорат куни" тадбири ўтказилди

2024 йил 8 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 362-сонли буйруғига мувофиқ, мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг янги тартибини жорий этиш мақсадида "Методик маҳорат куни" ва "Методик маҳорат соати" тадбирлари босқичма-босқич ташкил этиш белгиланган.
Тумандаги 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Методик маҳорат куни" тадбири ўтказилди. Тадбирда ташкилот ходимлари ўз билим ва кўникмаларини ошириш, янги педагогик ёндашувлардан самарали фойдаланиш ҳамда малака ошириш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбир доирасида педагогларнинг замонавий ўқув усуллари, интерактив машғулотлар ва болалар билан ишлашнинг илғор тажрибалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчилар ўртасида фикр алмашинувлар бўлиб ўтди.

Бундай тадбирлар нафақат тарбиячиларнинг малакасини ошириш, балки мактабгача таълим сифатини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.


Маҳаллада тадбиркор кўпайса, аҳоли бандлигида муаммо қолмайди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Учқўрғон тумани “Туркистон” маҳалласида фаолият кўрсатаётган “Милко С” МЧЖнинг сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

2021 йилда ишга туширилган мазкур жамият ҳозирда 15 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.

Вилоят раҳбари тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириш, бунда тадбиркор фаолиятини қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Камбағалликдан фаровонлик сари

Фотима Жўраева Учқўрғон тумани "Деҳқонобод" маҳалласидаги фаол аёллардан бири. Турмуш ўртоғи Салимжон Раззоқов билан ҳар йили томорқадан унумли фойдаланиб, турли маҳсулотлар етиштиришади ва улардан компот, турли тузламалар тайёрлайди.

Бу ишлар қўшимча даромад олиш манбаи сифатида оила фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Учқўрғон туманидаги ўрганишлари давомида мазкур хонадонга ташриф буюрди.

Томорқадан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад топаётган оила тажрибаси билан танишди.

Шу ерда маҳаллага бириктирилган банк ходими ва маҳалла еттилиги билан суҳбатлашди.

Камбағалликдан фаровонлик сари дастури доирасида намунали хонадонлар тажрибасини оммалаштириш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Сувни тежаш-куннинг муҳим мавзуси

Ҳозирда Учқўрғон туманида ички ариқлар узунлиги 1053 км, хўжалик ариқлари эса 212 км. ни ташкил этади.

Сувни тежаш мақсадида фермер хўжаликлари дала майдонларидан оқиб ўтувчи ички ариқ-зовурлари бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирга қадар 105 км. ички ариқлар ва 24 км. хўжалик ариқлари бетонланди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Меҳнатобод-Деҳқонобод” ММТП ҳудудида ариқ зовурларни бетонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, ишларни янада жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube



Показано 7 последних публикаций.