⚠️ Юқори Чирчиқда Matiz аварияга учраб, ағдарилиб кетди
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.
👉 @yoldauzb
Қайд этилишича, ҳолат соат тахминан 14:00 да вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 35-километрида содир бўлган. 1984 йилда туғилган К.У. исмли ҳайдовчи Matiz русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат бўлагини алмаштириш вақтида ўзи билан бир йўналишда бўлган 1990 йилда туғилган Ш.Х бошқарувидаги Nexia 3 русумли автомобиль билан тўқнашган ва ағдарилиб кетган.
Шу вақтда бир йўналишда бўлган 1983 йилда туғилган Х.П бошқарувидаги Nexia 2 русумли автомобилга тегиб кетиши туфайли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.
👉 @yoldauzb