Yo'lda


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Эротика


Ўзбекистон йўллари ва транспорти, уларда содир бўлаётган турли ҳодисалар ҳақида хабар бериб борувчи тезкор медиа.
Каналимизнинг асосий вазифаси — йўллардаги вазият ҳақида сизни доимо огоҳ этиш ва хавфсизлигингизни таъминлашга ҳисса қўшиш.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Эротика
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️ Заправкалар ҳақида маълумот берувчи “Avto24” иловаси тест режимида ишламоқда

UZ24 нашри келтиришича, мазкур иловада реал вақт режимида ишлаётган заправкалар ва улардаги нахрлар билан танишиш мумкин экан. Батафсил...

👉 @yoldauzb


❗️Тошкентнинг марказий қисмида даҳшатли тирбандликлар кузатилмоқда

👉 @yoldauzb


📌UzAuto Motors: Chevrolet Cobalt механик узатмали модели сотувдан олинмади

Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt механик узатмали автомобили (МТ) сотувдан олинди, деган хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. UzAuto Motors компанияси ушбу маълумотни асоссиз (фейк) эканини эълон қилди.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қоидабузарга нисбатан чора кўрилди

Шўрчи туманида қоидаларга амал қилмай, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган болаларнинг ҳаёти учун хавфли ҳаракат содир этган ҳайдовчи билан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи томонидан профилактик суҳбат ўтказилиб, тегишли тартибда чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉 @yoldauzb


“Қамчиқ” довонида 2 килограммдан зиёд гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқланди

Бугун, 2024 йил 20 ноябрь куни соат 01:10 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ҳамда бошқа соҳавий хизматларнинг ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилган тадбир давомида "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Б.Й. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилганда, ушбу автомобиль салонида бўлган йўловчилар, 1984 йилда туғилган М.Ю. ва 1987 йилда туғилган Р.А.лар турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотишган.

Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчиларга тегишли целлофан пакет ичидан 2 килограммдан зиёд ўткир ҳидли, жигаррангли кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, топилган модда ҳамда фуқаролар Фарғона вилояти ДХХ бошқармаси ходимларига тергов-суриштирув ишларини давом эттириш учун топширилган.

👉 @yoldauzb


Тошкентда Zeekr ва Onix тўқнашди

Кеча, 19 ноябрь куни соат тахминан 20:45 ларда Чилонзор тумани КҲАЙ кўчаси Солиқ коллеж қаршисида ЙТҲ содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳайдовчилар 2001 йилда туғилган А.О. бошқарувидаги Zeekr ҳамда 2003 йилда туғилган Б.Ф. бошқарувидаги Onix транспорт воситалари тўқнашган.

Натижада Onix йўловчисига тез-тиббий ёрдам кўрсатилган.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Ички ишлар органлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда республика миқёсида ўтказилган “Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича долзарб ойлиги” доирасида 1 155 та ҳолат аниқланиб, ноқонуний муомаладан 255 кг. 420 гр. гиёҳвандлик воситалари олинди.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔞‼️ЖИГУЛИ 130 тезликда 3 ёшли ва 11 ёшли қизни УРИБ УЧИРВОРДИ 

Афсуски иккала қизча ҳам воқеа жойида вафот этибди (Жиззах, Бахмал)

БЕЧОРА БОЛЛАРНИ ТОРМОЗСИЗ УРИБДИ!

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қоидабузарлик содир этиб, ушбу ҳаракатларини ижтимоий тармоқларда кўз-кўз қилган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Навоий шаҳри кўчалари бўйлаб гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга тегишли чора кўрилди

👉 @yoldauzb


⚠️ Юқори Чирчиқда Matiz аварияга учраб, ағдарилиб кетди

Қайд этилишича, ҳолат соат тахминан 14:00 да вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 35-километрида содир бўлган. 1984 йилда туғилган К.У. исмли ҳайдовчи Matiz русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат бўлагини алмаштириш вақтида ўзи билан бир йўналишда бўлган 1990 йилда туғилган Ш.Х бошқарувидаги Nexia 3 русумли автомобиль билан тўқнашган ва ағдарилиб кетган.

Шу вақтда бир йўналишда бўлган 1983 йилда туғилган Х.П бошқарувидаги Nexia 2 русумли автомобилга тегиб кетиши туфайли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚠️🔞 ЯНА СОМАСУД

Икки ёш қиз йигит талашиб бир қизни самосуд қилишиб уни калтаклашди.

Ҳолат қачон ва қаерда бўлгани номалум.Қиўни сочидан тортиб юзига роса уришган.

👉 @yoldauzb

2.3k 0 24 18 16

VolksWagen ниҳоят янги дизайндаги Tiguan'га эга бўлди 🚘

VolksWagen Tiguan АҚШда 2007-йилдан бери сотувга чиқарилади. Иккинчи авлод модели сўнгги марта 2016-йилда тақдим этилган. Ниҳоят, келаси ҳафта VolksWagen ўзининг янги учинчи авлод Tiguanини Лос-Анжелес автосалонида намойиш этади.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Rolls Royce ўрнига Cybertruck: Тошкент тўйларида янги мода

Тошкентда Tesla Cybertruck тўй кортежларида қўлланила бошланди ва энди ҳамма унга буюртма бериши мумкин. 

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 Илон Маск парвозларни тезлаштириш учун самолётларни Starship ракеталарига алмаштиришни илгари сурди

Ракета соатига 27 минг км тезлик билан ҳаракатланади ва бундай тезликда, масалан, Нью-Йоркдан Шанхайга парвоз 39 дақиқа, Лондондан Дубайга эса 29 дақиқа давом этади. Қисқа космик экскурция билан ракета парвозининг нархи 10 000 долларга етиши мумкин.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐂 Қашқадарёда Isuzu қўйлар подасини уриб юборди

17 октябрь куни соат 05:00 ларда Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 Ғузор—Самарқанд автомобиль йўлининг 105-километрида бошқариб кетаётиб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.нинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.

👉 @yoldauzb




⚠️Тошкент телеминораси қаршисида Toyota, Malibu-2 ва Cobalt тўқнашди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги Toyota русумли, О.Ш. бошқарувидаги Malibu-2 ҳамда А.И. бошқарувидаги Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Malibu транспорт воситасининг йўловчиси ва ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

👉 @yoldauzb





Показано 20 последних публикаций.