Хитой биз учун хавфми?
Сир эмаски, Хитойнинг асосий мақсади иқтисодий манфаатдир. Бугунги кунда Ўзбекистон билан Хитой кўп томонлама ҳамкорликка эга. Жорий йил январида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 4,5 миллиард АҚШ долларига етган бўлса, шундан Хитойнинг улуши 22,1% ни ташкил этган. Олди-бердининг нисбатан кўпроқ қисми Хитойга тўғри келади.
Ҳамкорликдан Хитой катта фойда олиши билан бир қаторда, Ўзбекистон ҳам яхшигина манфаат кўрмоқда. Масалан, инвестициялар, иш ўринлари, савдо ва инфратузилмаларни яхшиланиши.
Хитой Ўзбекистонга Осиёдаги таъсирини Ғарб олдида кучлироқ қилиш учунгина кириб келмоқда. Менимча Ўзбекистон бозоридагина Хитой маҳсулотларини ортиши, ички ишлаб чиқарувчиларни катта меҳнат қилиб, тер тўкишга мажбур қилади ва кучли рақобат майдонига олиб кириши мумкин. Ва яна қарз ўсиши кузатилиши мумкин, менимча.
Интернетни роса титкиладим, Хитой Россия ва Покистон, бошқа кўплаб мамлакатлар билан ҳам шундай ҳамкорликда ишлаяпти, улар билан ҳамкорликда ҳам ўз таъсирини кучайтиришни мақсад қилган. Ушбу мамлакатларда ҳам экспертлар Хитойнинг хавфини қарз ошиши ва таъсири кучи билан изоҳлашган.
Жуда ваҳима ҳам қилмаслик керак, ҳар томонлама ҳамкорлик ортида иқтисодий манфаатдан ташқари тинчликни сақлаш ҳам асосий мақсаддир. Шунчаки, балансни бир ҳилда ушлаб турсак бас.