Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази - UzTest ДУК билан ҳамкорликда “Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт хажмини оширишда замонавий қадоқлашнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида ташкил этилган тадбирда вилоятимиздаги соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари, деҳқон-фермерлар ва тадбиркорлар иштирок этди.
Маълумки, Фарғона вилояти мева ва сабзавотлар экспортида мамлакатимизда етакчи ўринда туради. Соҳага қаратилаётган эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлар самарасида вилоятда экспорт ҳажми йил сайин ортмоқда. Буни рақамларда ҳам кўриш мумкин. Мисол учун, Фарғона вилоятида 2023 йилда 220 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилинган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 327 млн долларга етказилган.
Батафсил
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X