"Янги Фарғона" ва "Новая Фергана" газеталари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Фарғона вилояти ҳокимлигининг газеталари
Facebook: "Янги Фарғона" газетаси
Электрон почта: yangifargona2022@gmail.com

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


33 сон Янги Фаргона 2025.pdf
10.0Мб
"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 26 апрель кунги 33-сонини ПДФ ҳолатда ўқинг!


"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 26 апрель кунги 33-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

🔷 Бунёдкорлик одимлари;

🔷 Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг саккизинчи сессияси тўғрисида ахборот;

🔷 Плёнка остида пишаётган узум;

🔷 Риштонда оммавий сайёр қабул;

🔷 Бағдодда чили қалампири қуритилган ва қайта ишланган ҳолда экспорт қилинмоқда;

🔷 “Қошқайрон”даги ибратли ишлар;

🔷 Кадастр ҳужжатларисиз уйлар расмийлаштирилмоқда;

🔷 Адабиёт осмонидаги ёрқин юлдуз;

🔷 Бино қурилиши нега тўхтатилди?

🔷 “Шарқ юлдузи” порлади!

🔷 Бағдодда нуронийлар мулоқоти;

🔷 “Умра бизнеси”ни йўлга қўйган фирибгарлар;

🔷 Соғлом ва фаровон ҳаёт учун барчамиз масъулмиз!

🔷 Касаба уюшмаси кубоги учун баҳслар.


32 сон Янги Фаргона 2025.pdf
9.8Мб
"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 23 апрель кунги 32-сонини ПДФ ҳолатда ўқинг!


"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 23 апрель кунги 32-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

🔷 Ўзаро ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланаверади;

🔷 Чемпионлар тантанали кутиб олинди;

🔷 Китобхонлик хафталиги бошланди;

🔷 Ҳам даромад, ҳам шифобахш;

🔷 Анқарада – Аҳмад ал-Фарғоний бюсти;

🔷 Зомин семинарининг минтақавий босқичи;

🔷 “Шодиёна” жамоаси – шоҳсупада;

🔷 Дуал таълим – келажак таълими;

🔷 Аттестация: синовми ёки имконият?

🔷 Илм-фан тараққиётида муҳим қадам;

🔷 “Муштум”нинг мактабидан чиққанман”

🔷 “Ёш гвардиячилар” – вилоят босқичида ғолиб.


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги:

Азиз фарзандларим!

Ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Cаудия Арабистони майдонларида бўлиб ўтган нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, юксак соврин – Осиё кубогини қўлга киритганингиз билан халқимиз номидан, ўз номимдан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатиб, жонажон Ватанимиз шарафини мардона ҳимоя қилганлари, ҳеч шубҳасиз, миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа, десак, тўғри бўлади.

Айниқса, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.

Мусобақа якунига кўра, уч нафар истеъдодли ва моҳир спортчимиз якка тартибдаги совринлар эгаси бўлгани, жумладан, Неъматуллоҳ Рустамжонов – турнирнинг энг яхши дарвозабони, Асилбек Алиев – энг яхши тўпурари, Садриддин Ҳасанов – энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Эл-юртимиз сизларнинг тимсолингизда доимо олдинга интилиб яшайдиган, юксак марраларни забт этишга қодир Янги Ўзбекистон ёшларининг энг ёрқин вакилларини кўради ва сизлар билан ҳақли равишда фахрланади.

Мамлакатимизда спортга, жумладан, футбол ривожига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий натижаси бўлган мана шундай тарихий ғалаба учун сизларга, сизларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналарингиз ва устоз-мураббийларингизга чин дилдан самимий миннатдорлик билдираман.

Сизлар ушбу ғалабадан руҳланиб, шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман.

Бахт ва зафар сизларга доимо ёр бўлсин, азиз фарзандларим!

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти


✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


Репост из: Farg'ona viloyati hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғоналик мураббий бошчилигидаги жамоа - Осиё кубоги соҳиби!

Матонатли ўзбек ўғлонлари 17 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақасида ғолибликни қўлга киритишди!

Финалда терма жамоамиз ҳақиқий ирода ва жасорат намунасини кўрсатди. Мезбон жамоа, минглаб рақиб мухлислари қаршисида, ҳакамнинг қарорлари ва 9 киши бўлиб қолиш. Ёшлар учун бу албатта, катта муаммо эди. Марғилонлик Ислом Исмоилов жамоасини иккинчи бўлимда руҳиятини кўтариб, ўзгача тактикалар билан майдонга олиб тушди.

Ўйин тафсилотлари эса қуйдагича: Номинал мезбон Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси 40-дақиқада Нурбек Сарсенбековга, кўп ўтмай 45-дақиқада эса Миразиз Абдукаримовга ҳам қизил кўрсатилди.

Иккинчи бўлимда 50-дақиқада Муҳаммад Ҳакимов ҳисобни пеналтидан очди. 70-дақиқада Садриддин Ҳасанов ажойиб гол киритди.

Учрашувдаги ғалабани сақлаб қолишда Неъматуллоҳ Рустамжоновнинг ҳиссаси катта. Ажойиб сейфлар ижро этди.

Бувайдалик Асилбек Алиев мусобақа тўпурари бўлди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


31 сон Янги Фаргона 2025.pdf
8.7Мб
"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 19 апрель кунги 31-сонини ПДФ ҳолатда ўқинг!


"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 19 апрель кунги 31-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

🔷 ИНВЕСТИЦИЯ ВА САВДО-ИҚТИСОДИЙ
ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ДАВРИ;

🔷 ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР,
ҚЎШИМЧА ИМКОНИЯТЛАР;

🔷 БОДРИНГДАН КУНИГА 5 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД;

🔷 ЯХШИЛИКНИ СОҒИНГАНЛАР
ШУКРОНАСИ;

🔷 ЎЗЛАРИ КЕЛИБ,
ОЛИБ КЕТИШАДИ;

🔷 КУЗУ ҚИШ
ОВОРАГАРЧИЛИК ЭДИ...;

🔷 СЕРҚАТНОВ ЙЎЛЛАРДА
ЭҲТИЁТ БЎЛ, БОЛАМ!;

🔷 БИТТА ТИШЛАГАНДАН КЕЙИН...

ва бошқа қизиқарли хабарлар ҳамда мақоллар


30 сон Янги Фаргона 2025 (4).pdf
15.0Мб
"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 16 апрель кунги 30-сонини ПДФ ҳолатда ўқинг!


"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 16 апрель кунги 30-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

🔷 Фарғона-Шинжон: Ўзаро шериклик ва манфаатли алоқалар;

🔷 Дўстона ҳамкорлик – янги босқичда;

🔷 Пахтачилик: Янги усулнинг афзалликлари;

🔷 Илм-маърифатга баҳшида умр;

🔷 Бир ариқдан сув ичган эллар;

🔷 Маманбой отанинг боғи;

🔷 Оддий ёғочдан мўъжиза яратиб...;

🔷 Дунё сайёҳларини мафтун этаётган Ўрда

ва бошқа қизиқарли хабарлар ҳамда мақоллар


29 сон Янги Фаргона 2025.pdf
10.3Мб
"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 12 апрель кунги 29-сонини ПДФ ҳолатда ўқинг!


"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 12 апрель кунги 29-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

🔷 “Урганжи” МФЙ – янги бинода;

🔷 Илмий-маърифий туризм маркази қурилиши бошланди;

🔷 Бешариқ тажрибаси – журналистлар эътирофида;

🔷 Малайзиялик ишбилармон билан учрашув;

🔷 Фарғоналик мураббийнинг шогирдлари – жаҳон чемпионатида;

🔷 Дунёга бўйлаётган тадбиркор аёл;

🔷 Махалла даражасидаги профессионал ижтимоий хизмат;

🔷 Маиший чиқиндилар – қайта ишлаш саноатида арзон хомашё;

🔷 Бахт – тинчликда, фаровонликда;

🔷 Уйингизда чироқ ўчмайди;

🔷 Пиёда юр, югур, ҳаракат қил!

🔷 Марғилонда “Кумушбибилар сайли”

🔷 Сел ва тошқинлардан қандай сақланиш мумкин?

🔷 Ҳамрозбек – маҳалла фахри;


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Нефтчи”дан навбатдаги ғалаба

Суперлига 5-тур баҳслари доирасида севимли жамоамиз — “Нефтчи” Олмалиқ шаҳрида “Машъал” жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўйин кутилганидек, фарғоналикларнинг яққол устунлиги остида ўтди. Илк дақиқалардан бошлаб “Нефтчи” жамоаси тўп назоратини ўз қўлига олди ва тезкор гол урилди.

6-дақиқада Билолхон Тошмирзаев рақиблар дарвозасини ишғол этиб, “Нефтчи”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада эса Жамшид Искандеров бурчакдан тўғри дарвозани аниқ нишонга олиб, супер гол муаллифига айланди. 0:2.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган учинчи дақиқада Сардор Абдураимов ҳисобни қисқартириб, 1:2 кўринишига келтирди.

Иккинчи таймда “Нефтчи” ўз устунлигини янада мустаҳкамлади. 58-дақиқада Йован Жокич учинчи голни киритиб, фарқни иккитага оширди. Ўйин сўнгида "Нефтчи" сардори Анвар Ғофуров ҳисобни йирик кўринишга келтирди. "Машъал"-"Нефтчи" 1:4. Ғалаба эвазига фарғоналикларнинг очколари 9 тага етди.

Ғалаба муборак, "Нефтчи" мухлислари!

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


28 сон Янги Фаргона 2025.pdf
14.1Мб
"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 9 апрель кунги 28-сонини ПДФ ҳолатда ўқинг!



Показано 15 последних публикаций.