Ижтимоий адолат бузилгани ҳақида икки оғиз
Жорий йилда хотин-қизлар учун квоталар нафақат ҳудудлар кесимида, балки илк марта соҳалар кесимида ҳам тақсимланди. Бошида бу тўғри қарордек кўринганди, аммо натижалар чиққач, катта хато бўлгани, ижтимоий адолат принциплари бузилгани кўринмоқда.
Юқоридаги постда тавсияномаси бор хотин-қизлар учун ўтиш баллари кўрсатилган. Кўриниб турибдики, ўтиш балларида ўта кескин тафовут мавжуд.
Масалан, Бухорода 68,7 балл олган абитуриент техника фанлари йўналишида грантга кирган, аммо худди шунақа тавсияномаси бор бошқа хотин-қизлар умумий гуруҳда 150 балл билан ҳам ўқишга кира олмаган. Уларнинг ягона айби, танлаган йўналиши имтиёз ичида имтиёз берилган 3 та гуруҳга тааллуқли эмаслигида бўлган.
Бу адолатдан эмас, менимча. Ўзи кимларгадир имтиёзлар тақсимланиши доим ижтимоий адолат принципини савол остига қолдиради. Имтиёзлилар ичидаги бундай жиддий табақаланиш ноқулай вазиятни янада кучайтариб юборади.
‼️122 та ўрин тўлмай қолди, энди нима бўлади?
Айниқса техника фанлари бўйича жуда паст ўтиш баллари қайд этилган. Хусусан, 9 та ҳудудда "недобор" бўлган. Яъни белгиланган квота тўлмаган. Тиббиёт ва бошқа умумий фанларда эса ўтиш бали жуда юқори бўлган.
Менинг ҳисоб-китобларим бўйича, хотин-қизларга ажратилган 2 мингта квотадан 122 таси тўлмай қолган. Хўш, энди бу очиқ квоталар нима бўлади? Бюджетга фойда бўлди, деб очиқлигича қолдириладими? Ғалатику. Шунча юқори балл олган тавсияномали хотин-қизлар турганда бу ҳам адолатсизлик эмасми?
🤔 Хуллас, соҳалар кесимида квоталарни бўлиш масаласини жиддий ўйлаб кўриш керак.
Олдин келишиб олишимиз керак, бизга техника фанлари йўналишида бир амаллаб 68 балл олган (35%лик 2 баҳо даражасида биладиган), билими ҳаминқадар бўлган хотин-қизлар афзалми, ёки бошқа фанлар йўналишида 140-150 балл оладиган юқори билимга эга бўлган хотин-қизлар афзалми?
Шахсан менга билимлилар афзал. Солиқ тўловчи сифатида бюджет пуллари билимлиларга берилиши истайман. Яна ҳам кимга қанақа билмадим, бу шахсий фикрим.
👉 @xushnudbek 👈