❓Кундузги билан сиртқи қўшиб танланганда давлат гранти устуворлиги масаласи қанақа бўлади?
#abituriyent
✅ ЖАВОБ: давлат гранти учун квота ажратилмаган таълим шаклларида ўз-ўзидан фақат тўлов-контракт учун танлов бўлади.
Абитуриентлар йўналиш танлаётганда қуйидаги иккита устуворликдан бирини белгилашлари мумкин: «Давлат гранти» ёки «Давлат гранти ва тўлов-контракт».
Бу иккаласининг маъноси қанақалигини мана бу ерда тушунтирганман.
Аммо жорий йилдан бошлаб илк марта бир нечта таълим шаклларини аралаш танлаш имкони пайдо бўлди. Шу сабабли кўпчиликда савол туғилмоқда, агар биз «Давлат гранти» деган устуворликни танласак, унда сиртқи ёки кечки таълим шаклларида танлов қанақа бўлади, ахир уларда давлат гранти йўқ-ку деб.
Буни сўзда тушунтириш бироз мушкулроқ, шу сабабли иккала устуворлик учун ҳам алоҳида чизма тайёрладим. Шунда кетма-кетлик қанақа бўлишини осонроқ тушуниб олишингиз мумкин.
Қисқа қилиб айтганда, “давлат гранти” устуворлиги худди кундузгидек бўлаверади, фақат сиртқи, кечки ёки масофавий танланганда грант қисми ташлаб кетилади холос.
👉 @xushnudbek 👈