Кучли шамол оқибатлари
9 март куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида кузатилган кучли шамол хавфли ҳолатларни келтириб чиқарган. Хусусан,
➖ Шаҳрисабз тумани Чоршанби қўрғонида савдо дўконининг томи учиб кетган;
➖ Қамаши туманидаги Навоий маҳалласида жойлашган елим идишлар йиғиш пункти томи учиб кетган, воқеа оқибатида уч киши жабрланиб, шифокорларга мурожаат қилган;
➖ Яккабоғ туманидаги Тош, Наврўз қишлоқларидаги хонадонларнинг қўшимча бинолари томлари учиб кетган;
➖ Китоб тумани Қайнар, Мотмон, Қавзихона қишлоқларидаги симёғочлар қулаган, Тепабоши маҳалласидаги хонадоннинг томи учиб кетган;
➖ Андижон шаҳрининг Найман кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг томи бутунлай учиб тушган.
Бундан ташқари, Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида яшин уриши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган.
👉 @xushnudbek 👈