Бу пост эсингиздами?
Энди тасаввур қилинг, “Қизил шапкача” эртаги ўзбек ёзувчилари томонидан ёзилганда, қандай бўларди?
Мурод Муҳаммад Дўст талқинида:
“Ўрмон мезонлардан йилтирар эди”. Йигирма йил аввал эди, куз эди, еру осмон тиниқ эди. Ва ҳавода ўргимчак иплари оҳиста сузардики, Бўрининг хаёлига айни чиройли ўй келди. Дўстларига гапириб юрдики, эй биродарлар, тоғ ортидаги ўрмонда бир ғаройиб манзара кўрдим, фалон-фалон бўлган экан. Кейинроқ кўрганларини Алвон қалпоқчага сўзлаб бергани ёдида. Бўри бу жиблажибон мардумга айтдики, “шуни бирор жойга илдириб қўйгин, алвон қалпоқча қизим”. Алвон қалпоқчанинг бош кийими аслида қизил эмасди, ўша кўҳна эртакдан қолиб кетган бир тамға эди, холос. Дарвоқе, Алвон қалпоқчанинг феълида озроқ саркашлик бор эдики, шу биргина илтимосни ҳам ерда қолдирибди. У буни биларди, ҳар қалай қачонги Бўри у! Ўзи ўрмоннинг чеккароғида, тулки уяси томонга туртиб чиққан кичкина тепаликнинг тумшуғида яшарди. Ҳарқалай, бу дафъа қариянинг кўнглини илитиш учун Алвон қалпоқча маймунжондан қилинган сомса олиб келдики, Бўрининг меҳри ийиб кетди. Алар бир-бирини кўз ёшига беланиб суйдилар.
Эркин Аъзам талқинида:
Қизил шапкача ҳар йили худди бир пайтда – ердан қор кетиб, тентак шамоллар эса бошлаган кўклам кунларида келарди; шамолларга қўшилиб, шамолдек тўполон билан кириб келарди. Тўсатдан. Елкасида – ҳа, қўлида эмас, елкасида – икки тарафига ҳам “Бувимга” деб ёзилган тўрхалта, чап кўзини қисинқираганча Бўрининг қаршисида беўхшов тиржайи-иб туради. Сўнг, қўлидаги тўрхалтадан бирор куйган сомсани олиб Бўрига узатади-да, қулочларини кенг ёзиб, Бўрининг худди болалигидек беғам овозда ҳайқиради: “Чантриморе-э!” Бўри деганимиз, очофат бир махлуқ бўлса ҳам, Қизил шапкачага итлик қилармиди, йўқ, енгилгина қучиб қўяди. “Каламакаторе”, дейди истаб-истамай.
Тоғай Мурод талқинида:
Бўри увлаб-увлаб кунни кеч қилди.
Бўри Қизил шапкачани йўқлаб-йўқлаб кунни кеч қилди.
Шу оқшом ўтиб кета қолмади. Бу тонг деганлари ота қолмади.
Қизил шапкачанинг – пучуққина, жиккаккина қизнинг гаплари жон-жонидан ўтиб кетди.
Бўри кулбасида тўлғона-тўлғона ётар бўлди.
Қизил шапкача ўрмонда юра-юра адашиб қолганди.
У Бўрининг кулбасини тополмай сарсон бўлди. Ўрмонни гир-гир айланарди, юраги зир-зир титрарди.
Ўрмондаги ҳамма ҳайвоннинг уяси кўринар, фақат Бўрининг инини топиш армон бўлди.
Қўлидаги саватга қараб юм-юм йиғлади.
Елкалари титраниб-титраниб йиғлади.
Бир чеккада қунишиб-қунишиб йиғлади.
Сават ичидаги маймунжондан қилинган сомса совир бўлди.
Совиб қолган сомсани Бўри емас бўлди.
(Давоми бор)
👉 @xurshidabdurashid