Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Алвидо, Устоз...
ОНА ЕРГА МАКТУБ
Руҳимга тўфонлар бош урган сари,
Вужудим ҳаловат топмагай, рости.
Қоғозга сингмаган изтиробларим,
Саманлар ёлига ўзларин осди.
Бағрингда битта дўст ахтардим, Она,
Дўстки, дўст демоққа арзир ягона,
Болам деганларинг бари бегона,
Ёт экан, мот экан, хун экан дасти.
Зарраман, заррадан фазогача то
Шу нолон овозим етгаймикин ё?..
Биламан, менингсиз нокомил дунё,
Мен билан ҳам унинг тўлмагай кўсти.
Менингдек девона бўлурми одам,
Кулётган кўзимнинг тубларида ғам.
Бу дунё лаззатин тотаётган дам,
Қалбимни у дунё қайғуси босди.
Ердами, кўкдами у ёртим маним,
Дўст дея борарман, хуш қолсин ғаним.
Ер устида фарёд бўлди топганим,
Борсам, қийнамагин энди, ер ости!
© Мансур ЖУМАЕВ
ОНА ЕРГА МАКТУБ
Руҳимга тўфонлар бош урган сари,
Вужудим ҳаловат топмагай, рости.
Қоғозга сингмаган изтиробларим,
Саманлар ёлига ўзларин осди.
Бағрингда битта дўст ахтардим, Она,
Дўстки, дўст демоққа арзир ягона,
Болам деганларинг бари бегона,
Ёт экан, мот экан, хун экан дасти.
Зарраман, заррадан фазогача то
Шу нолон овозим етгаймикин ё?..
Биламан, менингсиз нокомил дунё,
Мен билан ҳам унинг тўлмагай кўсти.
Менингдек девона бўлурми одам,
Кулётган кўзимнинг тубларида ғам.
Бу дунё лаззатин тотаётган дам,
Қалбимни у дунё қайғуси босди.
Ердами, кўкдами у ёртим маним,
Дўст дея борарман, хуш қолсин ғаним.
Ер устида фарёд бўлди топганим,
Борсам, қийнамагин энди, ер ости!
© Мансур ЖУМАЕВ