Репост из: Alibek Anvariy
ОҚИБАТ
Майли, йиғиштиринг нарса-қарони...
Извош ортга чизар илон изларин.
Алплардай очамиз бир кун орани:
Томоша қўямиз ҳали, дўстларим!
Биз, кино қўямиз ҳали, инонинг!
Бу кўзлар, бу сўзлар – гарчи авомдир...
Келган ери эсда қолсин кинонинг,
Биз қайтгач портлаши тайин... давоми!
Биз, тағин саҳнада ҳунар кўрсатиб,
Ҳуққабоз мисоли ярақлагаймиз
Ва шовқин-суронда мумни ишлатиб,
Сукунат пайтида тарақлагаймиз.
Сарбоздай келади ўктамлик гали –
Ўша он! – Навбатдан ташқари навбат.
Биз, кино қўямиз, дўстларим, ҳали!
Томоша қўямиз, қўямиз, албат!
@Alibek_Anvariy
июл 2024 й.
Майли, йиғиштиринг нарса-қарони...
Извош ортга чизар илон изларин.
Алплардай очамиз бир кун орани:
Томоша қўямиз ҳали, дўстларим!
Биз, кино қўямиз ҳали, инонинг!
Бу кўзлар, бу сўзлар – гарчи авомдир...
Келган ери эсда қолсин кинонинг,
Биз қайтгач портлаши тайин... давоми!
Биз, тағин саҳнада ҳунар кўрсатиб,
Ҳуққабоз мисоли ярақлагаймиз
Ва шовқин-суронда мумни ишлатиб,
Сукунат пайтида тарақлагаймиз.
Сарбоздай келади ўктамлик гали –
Ўша он! – Навбатдан ташқари навбат.
Биз, кино қўямиз, дўстларим, ҳали!
Томоша қўямиз, қўямиз, албат!
@Alibek_Anvariy
июл 2024 й.