Ҳурматли хонималар ва жаноблар!
Фирибгарлар ҳақида билишни истаганларингиз бу жуда яхши албатта, чунки хоҳлаган одам аввало ўзини, ўз мулкини хавфсизлигини ўйлаши, ҳимоя қилиши зарур.
Ҳозирги кунда фирибгар деган касб кўпайиб кетгани аниқ. Ҳамма соҳада бор. Бунинг сабаби асосан жуда тез натижага чиқиш илинжида бўлаяпти деб ўйлайман. Чунки узоқроқни фикр қилган ҳеч бир киши, тадбиркор бўладими у оддий ходим бўладими ҳеч қачон стратегиясини ёлғон устига қурмайди.
Зеро, фирибгарлик ёлғон устига қурилган бир ишдир.
Шу кеча кундузда иш юзасидан кўплаб одамлар билан гаплашаман. Анализ қиламан. Фирибгарлари ҳам жуда кўп орасида.
Фирибгар бўлганларни бир неча тоифага ўзимча бўламан:
1. Бу тоифадаги фирибгарлар - нима қилаётганини аниқ биладиганлар дейман. Булар алдаётганини, пул ёки мулкка эга бўлиш кераклигини, қанақа йўл билан бўлмасин аниқ билади. Буларда қадриятлар аввалдан паст. Булар энг хавфлиси, чунки буларга фарқи йўқ, хоҳлаган ёмонликни қилади.
2. Кейинги тоифа - ақлсизлигидан, ҳисоб - китобни билмаганидан, яъни илм бўлмаганидан фирибгар бўлганлар. Ҳаёт мажбур қилди, деб айтиши мумкин.
Лекин энг катта формула, фирибгарлик = ёлғон.
Ғиждувонда бир йиллик фаолиятимда қурувчиларни анчасини ўргандим, фирибгарлари умуман йўқ. Дом қурадиганлари орасида, бошқасини ҳали билмайман. Балким биринчи кўриниш алдамчидир.
Яқинда қабул қилинган қонун дом олди-сотдисида фирибгарлар мавзусини илдизидан кесиб, қуритиб ташлаши аниқ, 100%.
Кейинги постда, фирибгарлар квартиралар сотишда қандай пул жалб қилиши ҳақида ёзаман, қизиқ бўлса лайк босинг.