ҲАЗРАТИ ХАДИЖАИ КУБРО (саломуллоҳу алайҳо)
Ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) нинг оталари Хувайлд бин Абдулуззо ибн Қусай ва оналари Фотима бинти Роидат бинти Асам (ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) ҳам ота ва ҳам оналари томонларидан ҳазрати Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) билан қариндошчилик ришталари мавжуд бўлган). Ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) шунчалик иффат, ақл-заковат, покдоманлик ва моддий бойликларига қарамасдан Қурайш қабиласининг энг маърифатли ва маънавиятли саййидаси ва тоҳира бузургвори сифатида Ҳижоз юртида ном қозонган эдилар.
Фарзандлари: Қосим, Абдуллоҳ, Зайнаб, Умму Кулсум, Фотима (саломуллоҳу алайҳо) ва Руқайя.
Ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) нинг лақаблари Тоҳира, Сайидатун нисавон бўлган.
Ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) нинг Аллоҳ ҳузуридаги мақом ва манзилатлари
Абу Саид Хадрий айтади:
“- Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) марҳамат қилдилар: “- Меърож кечасида Жаброийл (алайҳис салом) мени осмонларга қараб олиб чиқиб, саёҳат қилдираётганида менга мурожаат қилди ва мен Жаброил (алайҳис салом) га “- Бирор гапингиз борми?” дея сўраган эдим, у деди: “- Менинг ҳожатим шундан иборатки, Аллоҳнинг саломи ва мен – Жаброилнинг саломимни Хадижага етказинг.”
Ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) бу саломларни эитгач “- Инналлоҳа Ҳувас салому ва ъалаа Жабраийлус салаам! (Аллоҳнинг зоти покига салом, Ундан салом ва менинг саломим Унинг Ўзига қайтсин ва Жаброилга салом)” – деб, жавоб қайтардилар.
Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) нинг ҳар томонлама етук, камолот ва гўзалликлари сабабли улар билан никоҳ қуриш учун кўп талабгорлар бўлган. Баъзи бир ривоятларга кўра, Абу Суфён ва Суллат бин Абий Яҳобга ўхшаганлар ҳам ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) га совчи қўйган. Бироқ, ҳазрати Хадижаи Кубро онажонимиз ахлоқ, иймон ва инсондаги баркамоллик тамойилларини назарда тутган ҳолда, ҳазрати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) дан бошқа талабгорларни рад этганлар. Ушбу никоҳ олами малакутда – самоларда ўқилади.
Аллома Оятуллоҳ Шайх Муҳаммад Боқир Кўжурий Мозандароний (раҳматуллоҳи алайҳ) қаламларига мансуб бўлган “Ал-Хасоисул Фотимийяҳ” китобида шундай келтирилади:
Ривоятга кўра, ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) бу дунёдан риҳлат қилганларида, Аллоҳнинг раҳмат фаришталари Аллоҳ даргоҳидан уммат онаси, онажонимиз ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) учун махсус кафан олиб келганлар. Фаришталар ушбу кафанликни ҳазрати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ҳузурларига олиб келганликлариҳазрати Рисолат паноҳ (с.а.в.о.) учун тасалли эди.
Ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) га ғусл берилиб, кафанлангач, ҳамроҳлари билан “Муалло” қабристонига олиб борадилар. Уммат онаси Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) ни қабрга қўйишдан олдин Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ўзлари қабрга кириб бироз ётиб чиқадилар-да, сўнгра бебаҳо гавҳар бўлган Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо)ни қабрга топширадилар.
Ҳазрати Амийрал мўъминийн Али (алайҳис салом) буюрадилар: Олам яралгандан Қиёматга қадар тўрт нафар икки олам учун саййида аёллар бўладилар, улар: Хадижа бинти Хувайлд, Фотима бинти Муҳаммад, Осиё бинти Музоҳим ва Марям бинти Имрон.
Ҳазрати Али (алайҳис салом) ўз умри муборакларининг кўп вақтини ҳазрати Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ва Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) уйларида ўтказганлар. Ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) бу дунёдан ўтганларидан кейин муқаддас динимиз билан боғлиқ бўлган нохуш воқеаларда ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) ҳазрати Амийрал мўъминийн Али (алайҳис салом) томонларидан доимо зикри хайрлар билан эсланганлар.
Шунингдек, мазкур китобда ота-онасидан етим қолган, ночор етим-есирлар ҳазрати Расули мукаррам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ва ҳазрати Хадижаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) этакларида паноҳ топиб, илиқ муносабат олганлар.