#Тавсия
Бир зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрмоқчи бўлди, бироқ бу унга ҳеч насиб бўлмади. Шунда ориф зотлардан бирининг олдига бориб дардини айтди ва бирор тавсия сўради, ялинди, ёлворди. У зот эса: "Ўғлим, жума кечаси жуда шўр балиқ егин. Намозни ўқи. Сув ичмай уйқуга ёт. Расулуллоҳни кўрасан", дейди. У тавсияга амал қилиб жуда шўр бўлган балиқ еб ётди. Тушида эрталабгача дарёлар, булоқлар, чашмаларни кўриб, улардан қониб-қониб сув ичди. Сўнг уйғониб валий зотнинг олдига келиб: "Ҳазратим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрмадим. Эрталабгача ташналикдан тушимда чашмалар, булоқлардан сув ичиб чиқдим. Ҳалиям чанқоғим босилгани йўқ", деди. Валий зот: "Шўр балиқ егач, чанқоғинг забтига олиб эрталабгача сувни кўриб чиққан бўлсанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш учун ҳам шунчалик ташна бўлгинки, муборак юзларини кўра оласан", деди.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаҳу алайҳи васалламга кўпроқ саловат айтинг!
@Kitoblardan_tomchilar