Репост из: Ходжамов Олимжон
Камолимиз, Туронимиз, Ҳожимиз,
Баробардир жанобимиз, очимиз.
Адолатни кутган Зайнаб божимиз,
Жим турсам, ҳаққини ҳалол этмасин.
Муҳим эмас кучангани, қусгани,
Аллоҳ севмас жим ўтириб кутганни,
Ёзгатин Еркўйли етим Ҳасани,
Жим турсам, ҳаққини ҳалол этмасин.
Коммунист, сионист тузоқдан чиқди,
Динимга ташланди, урфимни йиқди,
Қўнонли Гулузор, Бунёнли Сидқи,
Жим турсам, ҳаққини ҳалол этмасин.
Юртим бир қоғоздир, нурнинг қоғози,
Устида инсонлар – муқаддас ёзув,
Ёши, қорияси, келини, қизи,
Жим турсам, ҳаққини ҳалол этмасин.
Мазлумлар ҳаққини олмасдан йўлим,
Золимлар-ла кунни кун қилса кўнглим,
Қардошим, ўз қизим, ҳатто ўз ўғлим,
Жим турсам, ҳаққини ҳалол этмасин.
Аллоҳ ризосидир орзум, меҳварим!
Бу нажим миллатни шундоқ севарим,
Ҳазрати Муҳаммад (С.А.В) меним раҳбарим,
Жим турсам, ҳаққини ҳалол этмасин.
КАРДИОГРАММА
Давлат-давлат дея, наъралар отиб,
Давлатни йўқотдик... Яна не қолди?
Миллий туйғуларни арзонга сотиб,
Миллатни йўқотдик... Яна не қолди?
Фирқа марказлари қибламиз бўлди,
Кирли-тўзли кирган пок-тамиз бўлди(!)
Ютган чўнтагимиз, меъдамиз бўлди,
Умматни йўқотдик... Яна не қолди?
ПКК 'Курдман' дер, Курдларни урар,
Алавий, суннийдан узоқда турар,
Диндор қаршисида “лойиқ”ни топар,
Ваҳдатни йўқотдик... Яна не қолди?
Қаёққа қарасак, хуш боқолмадик,
Йиқилдик, бир қайта тик туролмадик.
Дунёга топиндик, ташлай олмадик,
Охиратни бердик... Яна не қолди?
Тиландик ғарбдан, тарқатдик шарққа,
Ор-номус қолмади, уй тўлди ширкка,
Экранда, саҳнада, кўчада, паркда
Иффатни йўқотдик... Яна не қолди?
Сўзларни заҳарли илон этдик биз,
Ҳар нени ҳар нега ёлғон этдик биз,
Севгини, дўстликни талон этдик биз,
Ҳурматни йўқотдик... Яна не қолди?
Шартландик энг фоний орзулар учун,
Қўймадик бир маъни орзулар учун.
Уч кунлик нафсоний орзулар учун
Жаннатни йўқотдик... Яна не қолди?
Урдик, олдик-сотдик, минг бир иш қилдик,
Кўзимизга, кўнглимизга хуш қилдик.
Исрофга йўналдик, ўзгариш қилдик,
Неъматни йўқотдик... Яна не қолди?
Мағрибга кетдилар бир ботил издан,
Умидлар, хаёллар тўкилди тиздан.
Қуролни олдилар қўлларимиздан,
Ғурбатни йўқотдик... Яна не қолди?
Завқ-сафо ичида шоҳ ила вазир,
Бири “ҳокимман” дер, бириси “Хизир”,
Эл бир умр кутди – келмади ҳузур
Муҳлатни йўқотдик... Яна не қолди?
Аср телба эди... бадан, жон хаста,
Ҳаром тўла, риё тўла ҳар ҳисда,
Оқил ифлосдадир, амал ифлосда,
Раҳматни йўқотдик... Яна не қолди?
Оқибат, яхшилик қайда, ёронлар?
Тирик бўлса, хабар берсин кўрганлар.
Айтинг, сўзланг менга, эй қадрдонлар,
Суҳбатни йўқотдик... Яна не қолди?
Суннатни йўқотдик, фарзни йўқотдик,
Саҳобадан мерос тарзни йўқотдик.
Руҳоний талабни, арзни йўқотдик,
Қисматни йўқотдик... Яна не қолди?
Карим БАҲРИЕВ таржималари