#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ФОСИД НИКОҲДА МАҲР ВА ИДДА МАСАЛАСИCАВОЛ: Бир танишим бир аёл билан оила қурибди. Лекин никоҳда гувоҳлар бўлмаган экан. Кейин баъзи сабаблар туфайли ажрашиб кетишибди. Аёлнинг маҳри ва иддаси нима бўлади? Баъзилар бу хато никоҳ бўлган шунинг учун идда ҳам, маҳр ҳам бўлмайди, дейишибди.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳда энг камида битта эркак, икки аёл ёки иккита эркак бўлиши шарт. Агар шундай гувоҳлар бўлмаган бўлса, бу фосид никоҳ бўлади.
Фосид никоҳда эр-хотин ўртасида жинсий яқинлик бўлган бўлса ва маҳр ҳам белгиланган бўлса, эр шу маҳрни беради ва аёл идда ўтиради. Иддаси эркак жимони тарк қилганидан ёки бирга яшамасликни қасд қилиши билан бошланади.
Агар никоҳ пайтида умуман маҳр белгиланмаган бўлса, эр маҳри мисл беради. Яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради.
Агар яқинлик бўлмасдан ажрашиб кетишган бўлса, эр маҳр бермайди, аёл идда ўтирмайди. Бу борада “Бадоеъус саноеъ”да батафсил жавоб берилган:
وَأَمَّا النِّكَاحُ الْفَاسِدُ ، فَلَا حُكْمَ لَهُ قَبْلَ الدُّخُولِ ، وَأَمَّا بَعْدَ الدُّخُولِ ، فَيَتَعَلَّقُ بِهِ أَحْكَامٌ مِنْهَا ثُبُوتُ النَّسَبِ وَمِنْهَا وُجُوبُ الْعِدَّةِ ، وَهُوَ حُكْمُ الدُّخُولِ فِي الْحَقِيقَةِ وَمِنْهَا وُجُوبُ الْمَهْرِ ... وَالْخَلْوَةِ فِي النِّكَاحِ الْفَاسِدِ لَا تُوجِبُ الْعِدَّةَ ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِنِكَاحٍ حَقِيقَةً
“Фосид никоҳда жинсий яқинликдан аввал ҳеч ҳукм бўлмайди. Яқинликдан кейин бир қанча ҳукмлар юзага чиқади. Насаб собит бўлиши, идданинг вожиб бўлиши, идда ҳақиқий яқинликдан кейин бўлади, маҳрнинг вожиб бўлиши шу ҳукмлар жумласига киради.... Фосид никоҳдаги хилвати саҳиҳа иддани вожиб қилмайди. Чунки бу никоҳ ҳақиқий никоҳ эмас”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA