💐🌷🌹
8-март Халқаро хотин-қизлар (International Women`s Day) куни.
Барча аёлларимизга, опа-сингилларимизга 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муборак бўлсин!
Юзингиздан табассум, қалбингиздан шодлик ва хотиржамлик асло аримасин!
8-МАРТ
Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борлиқда ханда.
Букун кўзларимга гўё қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда.
Букун тонг эгнида атласдан кўйлак,
Шафаққа ўралган қизлардай гулгун.
Илк бора кўз очиб чиққан бойчечак
Санамлар қўлига интизор букун.
Букун гўзалликнинг қутлуғ айёми,
Қизларнинг кўкламга мослигидир бу.
Юраклар лиммо-лим муҳаббат жоми,
Баҳор келганининг ростлигидир бу.
Ҳа, букун элда ҳам, дилда ҳам баҳор,
Шодлик хандалари фалакка туташ.
Букун эрталабдан йигитлар қатор,
Аттор дўконида атирлар талаш.
Отахон чоллар ҳам тавозе билан,
Етмиш йиллик ёрин сизлаб турибди.
Букун шоирлар ҳам ўз бисотидан
Энг яхши байтларни излаб турибди.
Овора бўлманг, эй ҳассос шоирлар,
Аёл тасвирига ожиз эрур шеър.
Чунки ёр зулфининг бир толасига
Ташбиҳ топа олмай ўтган Алишер.
Севги асрорини изламай қўйинг,
Топилмас нарсани қидирмоқ нечун?
Муҳаббат сирини билолмай ўтган
Карбало даштида овора Мажнун.
Минг йилча муқаддам Ҳофизи Шероз,
Бир гўзал холига бўлганда банда.
Тасаввур қилолмам, не дер эди у
Букун анжуманда ўзи бўлганда.
Балки айтар эди у бир лойиқ сўз,
Балки ташбиҳлари бўлар эди фош.
Чунки кўзингизга тенг қайси юлдуз,
Юзингиз олдида нимадир қуёш?
Сиз ахир сийнаси самони қучган,
Сизнинг измингизда замину замон.
Сиз ой кемасида ой бўлиб учган,
Ёруғ чеҳрангиздан олам чароғон.
Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борлиқда ханда.
Букун кўзларимга ҳатто қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда.
Букун айёмингиз муборак қилиб,
Зумуррад сепини ёйибди баҳор.
Баҳорий қизларнинг ҳуснидай тўлиб
Олам гўзаллиги бўлсин барқарор.
©️Эркин Воҳидов, 1971 йил
8-март Халқаро хотин-қизлар (International Women`s Day) куни.
Барча аёлларимизга, опа-сингилларимизга 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муборак бўлсин!
Юзингиздан табассум, қалбингиздан шодлик ва хотиржамлик асло аримасин!
8-МАРТ
Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борлиқда ханда.
Букун кўзларимга гўё қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда.
Букун тонг эгнида атласдан кўйлак,
Шафаққа ўралган қизлардай гулгун.
Илк бора кўз очиб чиққан бойчечак
Санамлар қўлига интизор букун.
Букун гўзалликнинг қутлуғ айёми,
Қизларнинг кўкламга мослигидир бу.
Юраклар лиммо-лим муҳаббат жоми,
Баҳор келганининг ростлигидир бу.
Ҳа, букун элда ҳам, дилда ҳам баҳор,
Шодлик хандалари фалакка туташ.
Букун эрталабдан йигитлар қатор,
Аттор дўконида атирлар талаш.
Отахон чоллар ҳам тавозе билан,
Етмиш йиллик ёрин сизлаб турибди.
Букун шоирлар ҳам ўз бисотидан
Энг яхши байтларни излаб турибди.
Овора бўлманг, эй ҳассос шоирлар,
Аёл тасвирига ожиз эрур шеър.
Чунки ёр зулфининг бир толасига
Ташбиҳ топа олмай ўтган Алишер.
Севги асрорини изламай қўйинг,
Топилмас нарсани қидирмоқ нечун?
Муҳаббат сирини билолмай ўтган
Карбало даштида овора Мажнун.
Минг йилча муқаддам Ҳофизи Шероз,
Бир гўзал холига бўлганда банда.
Тасаввур қилолмам, не дер эди у
Букун анжуманда ўзи бўлганда.
Балки айтар эди у бир лойиқ сўз,
Балки ташбиҳлари бўлар эди фош.
Чунки кўзингизга тенг қайси юлдуз,
Юзингиз олдида нимадир қуёш?
Сиз ахир сийнаси самони қучган,
Сизнинг измингизда замину замон.
Сиз ой кемасида ой бўлиб учган,
Ёруғ чеҳрангиздан олам чароғон.
Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борлиқда ханда.
Букун кўзларимга ҳатто қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда.
Букун айёмингиз муборак қилиб,
Зумуррад сепини ёйибди баҳор.
Баҳорий қизларнинг ҳуснидай тўлиб
Олам гўзаллиги бўлсин барқарор.
©️Эркин Воҳидов, 1971 йил