Ҳазил шеърлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Бу ерда хар хил ҳазил шеър ва пародияларни тақдим этамиз. Ўқинг, кайфиятингизни кўтаринг.
Канал группаси: @xazil_sher_group
Каналларимиз: @xazil_sher,
@eng_aqilli_gaplar,
@werythebestvideo,
@engqiziqarlisavollar,
@Maslahatlarimiz
Админ: @Samigo_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ҳикоя
Кўнгил қургур тўлмайди
Чиройим очилмайди
Ҳуҳҳ отволмасам бўлмайди
Мани носвойим қани?
...
Ҳотин келма ёнимга
Ўйнама асабимга
Қил сиғмайди кўнглимга
Мани носвойим қани?
...
Ёмон ўқиб қолмайин
Ўрис бўлиб олмайин
Айт ҳеч яширмайин
Мани носвойим қани?
...
Биласан кайф керак
Сиқилиб кетди юрак
Жим турма бер бир
дарак
Мани носвойим қани?
...
Ҳуморимла ўйнашма
Ке қўй пачакилашма
Калтак еб қолма ома
Мани носвойим қани?
...
Ғулом ёзма ёзаки
Носвойимсиз жиззаки
Бир қувманда шунчаки
Мани носвойим қани?
👀?


Лўлига фол очирдим..🙈
(Хазил)

Дарвозадан мўралаб
Лўли чақириб келди
Бирор одам борми деб..
Секин бақириб келди 🗣

-Аллох йўлига баччам
Менга садаға бергин
Фолингни очиб қўяй
Қани қўлингни бергин..!🤗

Фол бўлса,фол бўлди-да
Мана олинг қўлимни
Фақат ўзимни эмас..
Кўриб беринг эримни 🙏

-Шўринг қурғур вой баччам
Қадринг мунча хор экан?
Ёш бошинга айланай
Кундошинг ҳам бор экан..🤔

Вой дод дедим,вой дедим..!
Кимлигин топай дедим
Қанча керак айт лўли?
Оғзингни ёпай дедим..😳

Пул керакми, ёр керак?
Олиб келгин борингни
Ўзингники қиламан
Умирбод шу ёрингни 🧐

Шунда кириб эримни
Бор пулларин опчиқдим
Яна катта сўмкага
Ул бул нарса собчиқдим🙊

Лўли пулни олдида
Аста санай бошлади
Қайдандир эрим келиб
Пулга қўлин ташлади 😱

Етти авлоди қолмай
Қарғаб кетди лўлини
Хақоратлаб бирма бир
Қурутдику шўрини 😜

Қўрққанидан лўли ҳам
Сакраб туриб югурди
Эрим бориб ортидан
Зўрға тепиб улгиди 🤣

Эримдан қўрққанимдан
Югурдим ҳар томонга
Яшириниб олай десам
Сиғмайманда жавонга 🤨

Хай хайимга қарамай
Эшитмай сўзимни ҳам
Лўлини орқасидан
Хайдади ўзимни ҳам 😩

Уйинг куйгур ялмоғиз
Қайдан ҳам фол очдинг а?
Мени балога қўйиб
Ўзинг қайга қочдинг а?🥺

Пойма пой тапичкада
Кўчада қолиб кетдим
Шунча пулга куярдим
Ўзим ҳам ёниб кетдим 🫢

Зўрға топган эримни
Бериб қўймай дедим-да
Лўли баҳона бўлиб
Мен ҳам калтак едимда 🙄

Лўлига буюрмади
Халол экан пулларим
Лекин хамон қўрқувдан
Қалтирайди қўлларим 🥴

Фол полларга ишониб
Сарф қилманг пулизни
Бандам дия ёритсин
Оллох сизни йўлизни 🤗

Барчиной Йўлдашова.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Умр мазмуни"
© Екатирина Ван шеъри, русчадан Юлдуз Хайдарзода таржимаси.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


БАҲС

Масал

Газ ва “Свет” бир куни
Баҳслашиб қолдилар,
Синагани кучини
Аҳдлашиб олдилар.

Камбағалнинг кулбасин
Танлашди синов учун.
Ҳар не усул қўлласин,
Ҳар ким кўрсатсин кучин!

Баҳс шарти: галма-гал
Бормайдилар кулбага.
Кимни роса камбағал
Сўкса, ғолиб ўша-да!

Бир куни газ бормади,
Ўчоқ ёқди камбағал.
Чироғи порламади,
Ойга боқди камбағал.

Кунлар ўтди, ҳафталар,
Ойлар ўтди орадан.
Икков охир ҳафталаб
Бормагани-бормаган.

Камбағал сўкинмасмиш,
Ойга боқиб юрибди.
Ҳаттоки ўкинмасмиш,
Ҳатто кулиб турибди.

Бу ҳолдан икков ҳайрон,
Ҳасратларин тўкишди.
Камбағални беармон
Бўралатиб сўкишди.

Синов жойини янглиш
Танлашганин англашди.
Бошқатдан, қаср янглиғ
Иморатни танлашди.

Бир кун эмас, бир соат
Бормаганди ҳар икков,
Минг сўкиниш, минг лаънат,
Оғиздан чиқди олов!..

Ким ютди, ким ютқазди,
Бу энди кўп муҳиммас.
“Свет”бой қувиб газни,
Тўхтамасмиш бир нафас.

Кулбадаги акамиз,
Дерсиз, қандай юрибди?..
Эшитишимча, ҳануз
Ойга боқиб турибди.

18.01.2025.
©️Носиржон ТОШМАТОВ

     МУШТУМ каналидан.


Бир ой олдин ёзгандим.
Бир қизни личкасига.
Бехато урдимикан.
Юрагим точкасига.

Жудаям қайсар эди.
Севишимни сезарди.
Келтириб рашким мени.
Юрагимни эзарди.

Тўлингина ой бўлиб.
Осмонларга боқарди.
Шу куйдирги қизчани.
Аразлаши ёқарди.

Гуруҳларда юрмай қўйдим.
Жим юришим сўради.
Атрофимни қўрғон қилиб.
Рашки билан ўради.

Куни кеча урушгандик.
Аразлаб лабин бурди.
Хайир сизга Жаним деб.
Эркалаб спам урди.

Блокка солиб мени.
Қоним ичиб юради.
Қўлимга тушсин хали.
Энасини кўради.

Спамдан уч кунгача.
Ёзолмайман хечкимга.
Ор қиламан қизлардан.
Ёзворинг деб личкамга.

Севгига чанқоқ юрак.
Дукиллайди тинмайди.
Яхши шеър ёзиш учун.
Севишмасам бўлмайди.

Дардим тўкиб қоғозга.
Қалтирайди қаламим.
Илхом пари аразда.
Уша қизда аламим.

Уч кун сабр тилаб ўзим,
Юрагим энди тинсин.
Менга спам босган қизни,
Тирноқчалари синсин.


Юртимизда меҳмондан
Қайтишида сўрабди:⠀
-Ўзбекистон ёқдими?⠀
Чет эллик ҳам "ўрабди":

-Ҳа, жуда ҳам! Анъана
Урф-одатлар зўр экан.
Газ ўчириш удуми
Салча хунукроқ экан.

© Samigo, 18.01.2025


МЕН МАЖЛИСНИ СЕВАМАН!

Мен мажлисни севаман,
Менга мажлис ёқади
Гар мажлис ўтказмасам
Ичим ёниб кетади!

Мажлиснинг ҳар номи бор,
Селекторли жойи бор,
Аппаратний, планёрка
ВКСдек йўли бор!

Мажлис борки юрар иш,
Мажлиссиз бўлмайди иш,
Мажлис ўтказай кўпроқ -
Тиним билмай ёзу қиш!

Мен мажлис ўтказмасам,
Ҳодимлар ишламайди,
"Даже" оддий нарсага -
Калта ақли етмайди!

Шанба-бозор фарқи йўқ!
Эртами кеч фарқи йўқ!
Менга қолса ярим тун -
Ўтказаман фарқи йўқ!

Мажлиссиз бошланган иш,
Бошга келтирар ташвиш!
"Чора-тадбир" туздириб -
Бошлаш керак ахир иш!

Протоколга кўмаман,
Топшириққа кўмаман,
Кабинетга кирволиб -
Ижросини сўрайман!

Мана сиз ҳам кўрасиз,
Ҳали яхши бўлади
Ҳар кун мажлис ўтказсам -
Тараққиёт келади!

Кейин раҳмат айтасиз,
Ҳар бир мажлисларимга
Офарин шу вазирга -
Етсин ниятларига!

Борай мен, соат бешда,
Яна бир мажлисим бор
Мажлис қилмасам агар
Ишимда ташвишим бор!

Мен мажлисни севаман,
Мажлис менга ёқади!
Ҳар кун мажлис ўтказсам -
Қуёш кулиб боқади!

Мажлис борки, бор прогресс!
Мажлис йўқ, демак регресс!
Ўзбекистон гуллайди -
Мажлис борки, қилма стресс!

©️ Зиё Зуҳал

P.S.:
Баъзи шеърлар зўр бўлиши учун қофия, туроқ керак эмас. Шунчаки кўтарилган муаммо долзарблигининг ўзи кифоя!


БОПЛАБ  УРИШ  ДЕГАНИ...
          (ҳазил шеър)

Ётган эдим, тўрт безори,
Кириб келди ёнимга.
Тўрт томондан,
Туртиб - нуқиб,
Қасд қилишди жонимга.
Пойлаб туриб бир урдим,
Тўрттаси ҳам қулади,
Боплаб уриш дегани,
Ана – шундай бўлади.

Ҳали улар тўртта экан,
Ўнтасига – қодирман,
Ҳазиллашманг мен билан,
Мен – шунақа ботирман.
Оббо бу кўп мақтанди деб,
Қила кўрманг маш-маша,
Бир уришда қулатганим
Бор йўғ-и, тўртта пашша...

    ©Шукурулло Сувонов
   Adabiyot Olami каналидан.


Репост из: Ҳазил шеърларга фикр билдириш грухи
Бугун эркаклар куни
Аёллар билар буни
Лекин совғамиз пайпоқ
Бизлар биламиз уни

Қиммат совға олмаймиз
Ишимиздан қолмаймиз
Пайпоқ совға қилдинг деб
Юзингизга солмаймиз

Лекин байрамингизга
Совға керак биламиз
Бизлар ҳам сизга ўхшаб
Пайпоқ совға қиламиз

Саккизинчи март яқин
Билиб олинг аёллар
Қиммат совға берар деб
Суриб юрманг хаёллар

Элда шундай нақл бор
Ҳар ким экганин ўрар
Пайпоқ совға қилганлар
Энди ўзидан кўрар

Эркакга нима керак
Мехр ширин сўз керак
Шўр бодринг-у закуска
Ҳамда тоза100🍷керак

© Ўткурий


ХАЗИЛ. ШЕР  14- ЯНВАРГА


Мени  билган қизларга,
Етказинглар  арзимни.
Кимдир  нимадир  берса,
Қайтарганман қарзимни.


Дейман  тақдир  пешона,
Кимга  тегса  тегаверсин.
Қилмай  турли  бахона,
Олганин  қайтиб  берсин,


Кўп қизларни ўпганман,
Саккизинчи  март  куни.
Қайтади  деб  юрганман,
Қанча  кутганман  буни,


Пайпоқ  беришса  агар,,
Ана  берсин  Анварга.
Мен  берганни қайтарсин,
Ўн  тўртинчи  январга.


Майли  хаммангиз  бирга,
Тўпланинглар  вақт  топинг.
Чақиринг  чиқай  йўлга,
Борай  галма-гал  ўпинг.


Замон  билан  хамнафас,
Юринг  ортда  қолманглар.
Ўртоғизга  қастма  қаст,
Ким  не  берса  олмаглар.


Азалда  бор  қайтариш,
Кимдир  нимадир  олса.
Гул  олганлар  гул  берсин,
Бўса  олганлар  бўса.


✍. Хамробек.  Нуралиев.


14-январь Ватан ҳимоячилари куни билан барчани, Ўзбекистонда турли касбларда меҳнат қилаётган ўғлонларни табриклайман!

Забардаст оталар, эркаклар ҳақида гап кетганда уларнинг жамият ва оиладаги маъсулият ва ўрнини эслаш жоиз. Улар оилада ҳимоячи, раҳбар, таъминловчи ролини бажариб, фарзандларга намуна ҳамдир. Маъсулиятли, меҳнаткаш, ғамхўр, камсуқум, жамиятнинг таянчи, оиланинг қалби. Уларни ҳурмат қилиш, қадрлаш бизнинг бурчимиз.
Эркаклар жамиятда кўпинча оғир меҳнат, ҳавфли ишлар ва раҳбарлик вазифаларини бажаришади. Оила, жамият, иш жойидаги юкни кўтариб, ҳамма учун шароит яратишга интилишади. Уларнинг меҳнатини қадрлаш, эътироф этиш, қўллаб-қувватлаш, миннатдорчилик билдириш, ҳурмат ва ишонч кўрсатиш, соғлигини эътиборга олиш оила ва жамият учун ҳам фойдалидир. Эркакларнинг ўрнини тан олиш ҳам барқарор ва тинч ҳаётнинг асосидир.
Эркаклар ишлайди, моддий қийинчиликларни енгади, фарзандларига ёруғ келажак ҳадя этиш учун тиришади. Кўпинча ўз орзу-истакларини четга суриб оиласи учун яшайди. Бунга ҳеч қачон эътироз билдирмайди. Оталар беминнат меҳнати жамиятнинг асосий таянчи ҳисобланади. Уларни қадрлайлик.
"Ота-бу дарахт, унинг соясида бутун оила ором олади"

Ҳилола МАМАЖОНОВА


Репост из: ҲУСНИДДИН.
Бугун чалинг. 🤗🤗

Бугун чалинг, мухаббат куйин.😘
Безатинггиз эрни, қалб уйин.🤗
Пушаймон қиб, юрмангда кейин.🤦‍♂
Бузилмасдан, фикру хаёллар. 🤗
Эринггизни, асранг аёллар.🤗

бугун нозу, карашма этинг.💃
Бирам гўзал, очилиб кетинг.💃
Деманг қуриб кетгуре бетинг🙈
Бузулмасдан, фикру хаёллар.🤗
Эринггизни, асранг аёллар.🤗

Бор сочини, тўкиб, кал қиманг.🤦‍♂
Усиз бирон ишни хал қиманг.😡
Ҳеч бўлмаса, бугун йўқ деманг.🙊
Бузилмасдан, фикру хаёллар 🤗
Эринггизни, асранг аёллар.🤗

Байрам сабаб, олинг кўнглини.😘
Топинг буни, битта йўлини.🙊
Тортинг деманг, бугун қўлини.🤣
Бузилмасин, фикру хаёллар.🤗
Эринггизни, асранг аёллар.🤗

Қачонгача сиз, деб ёнади.🤦‍♂
Қиммат, қиммат, совға олади.🎁
Чўнтагида бир, сўм қомади.🤷‍♂
Бузилмасин фикру хаёллар.🤗
Эринггизни асранг аёллар.🤗

Ошни дамланг, юзхам бўлснда.🥧
Дийсиз нолиб, Ароқ ўлсинда.😡
сиздан бугун, тилак бўлсинда.💃
Бузилмасин фикру хаёллар.🤗
Эринггизни асранг аёллар.🤗

Биз эркаклар.Ўша ўшамиз.👨‍🦯
Ароқ ичсак билас жўшамиз.🤣
Катта кўча, гохо гўшамиз.🤦‍♂
Бузилмасин фикру хаёллар.🤗
Эринггизни асранг аёллар.🤗

Ҳусниддин Наврўз✍😁🤣


🎂🎂🎂

​​​​​​ЭРКАКЛАРНИНГ БАЙРАМИ
          Ҳазил шеър

Синглиммисиз ё ёрмисиз,
Муғомбиру, айёрмисиз,
Эй аёллар, тайёрмисиз,
Эркакларнинг байрамига?

Билмам, қанча иғвонгиз бор,
Ҳар кун битта ғавғонгиз бор,
Эрта қандай совғангиз бор,
Эркакларнинг байрамига?

Совға изланг сал бундайроқ,
Ҳеч бўлмаса, тўн ва қалпоқ,
Ярашмайди энди пайпоқ,
Эркакларнинг байрамига!

Энг чиройли сўзни ҳарфланг,
Хизматига жонни сафланг,
Яширилган пулни сарфланг,
Эркакларнинг байрамига.

Қовоғингиз очинг бир дам,
Қор ёққани етар кўкдан,
Халос этинг ташвиш юкдан,
Эркакларнинг байрамига.

Нима бўпти совуқ бўлса,
Кифоядир кўнгил кулса,
Совғалардан чўнтак тўлса,
Эркакларнинг байрамига.

Ҳамдам, Мухтор, Санжар, Вали,
Ғулом келар... кейин Ғани,
Дастурхонни тузанг қани,
Эркакларнинг байрамига.

Дўстлар шодон яйрашгайдир,
Гап-сўзимиз қалашгайдир,
«Юз-юз» олсак ярашгайдир,
Эркакларнинг байрамига.

Ошлар дамланг ёғлиқ-ёғлиқ,
Қилсак арзир кўнгли чоғлиқ,
Саккизинчи март ҳам боғлиқ,
Эркакларнинг байрамига.

Майли тилло ва лаъл берманг,
Пуч ёнғоқ ваъдалар берманг,
Бир илтимос: ҳалал берманг,
Эркакларнинг байрамига!

©️Ўлмасбек Самарқандий


Репост из: Мамажонова Ҳилола Валижоновна
#Пародия
Бир чимдим кулги😂😂😂😂

ГУЛБAДAН (Пародия)

Уйларим иссирмикан ўтин ёриб
Тезак-пезак ёқсамми, ё таппи қориб.
Арзи-ҳол айтсам деди ҳоким бориб
Бор, ўчоғинг ёқ мани ваъдам солиб.
Гулбадан, эй Гулбадан, эй Гулбадан
Тур, қарачи келдими газ трубадан,

Ой чиқур ойдинда дарс қилсин қизинг,
Шарқирар қумғонда сув, юв кир юзинг,
Свет ва газдур хом хаёл, ҳар бир сўзинг,
Ҳидланурсан сигирни соққандай ўзинг.
Гулбадан, эй Гулбадан, эҳ Гулбадан
Уст-бошингда айта қолчи-кул надан?

Гулбадан, гул ҳам ўзинг, қул ҳам ўзинг,
Гул ўтиндай куйгану-кул хам ўзинг,
Танга дармон бўлмади бу ваъдалар,
Чўпчакларга ишонган гўл эл ҳам ўзинг,
Гулбадан,эй Гулбадан,қўй Гулбадан
Дард юқади-дейди, чиқсанг кулбадан.

Уй тутун, юз-кўз қаро бу "сурма"дан,
Очма сўз қўй гўштида қовурмадан,
Чиқ, қара-мусаффо юрт осмонида
Борми дарак баҳорда қайтувчи турнадан,
Гулбадан, ҳей Гулбадан, вой Гулбадан
Музлаюрман- бош чиқарсам кўрпадан...
Шахсий архивдан...
😂


Гурухларда бир одам
Ажойиб эди бирам
Шундай шеърлар ёзарди
Бутун гурух биларди

Хеч ким унга тенг келмас
Чунки қофия билмас
У сирини айтмасди
Гурух эса қўймасди

Шу тарзда йиллар ўтди
Одам оламдан ўтди
Жон чиқмаси олдидан
Узур сўради халқдан:

- Энди ман кетар бўлсам
Шеър езиш сирин айтсам
Сабабин билиб қолинг:
Юз грамм уриб олинг!


📚📚📚
     КИТОБХОН ҚИЗГА

Уйланаман!
Менбоп қиз даркор,
Хоҳи содда, хоҳ бўлсин маккор.
Зарари йўқ қилса кўп пардоз,
Тўпорироқ юрса,
Қайтам соз.
Сўз бермасин мен-чун ўлгани,
Шеър ўқишни суйса бўлгани.
Хуллас,
Битта шеърхон қиз керак...
Ана-а! Менга худди сиз керак.

     ©️Анвар Обиджон


Ишқий шеърлар ёзиб-ёзиб
Шоир кирди етмишга.
Қиз-жувонлар қушдек тўзиб
Учди-кетди ўтмишга...

      ©Анвар Обиджон


Нарх ошар...
(#пародия)

Свет ошар, газ ошар
Доллар ошар, тез ошар.
Сув ҳам ошар, муз ошар
Лекин ҳеч қачон ошмас, ойликлар!

Сенинг ойликларинг, менинг ойликларим!

Январда нархлар ўсар
Халқ бундан ҳар ён тўзар,
Сурмоққа режа тузар
Лекин сурмоққа етмас бойликлар!

Сенинг ойликларинг, менинг ойликларим!

Солиқнинг турлари кўп,
Замоннинг зўрлари кўп,
Пахта қўй, оёғин ўп
Лекин ҳеч қачон ошмас, ойликлар!

Сенинг ойликларинг, менинг ойликларим!

©️ Отабек Артиков


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

3k 0 32 24 4
Показано 20 последних публикаций.