📚ХАДИСЛАР📚


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Ким мендан кейин унутилган бир суннатимни тирилтирса, мени яхши куради. Мени яхши курганлар эса мен билан биргадир.
✍️Ибн Можа ривояти.
Хамкор канал:
@Xikmatlarr_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Ҳадис_1383

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Энг ашаддий рибо ноҳақдан мусулмоннинг обрўсини тўкишга интилишдир».

✍Имом Муслим ривояти.
(Саъид ибн Зайд родияллоху анхудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1382

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур».

✍Имом Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1381

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Кимда-ким Маккада Рамазон ойига етса, (у ерда) рўза тутса ва муяссар бўлгунча қойим бўлса, Аллоҳ таоло у учун Маккадан бошқа жойдаги юз мингта Рамазон ойининг савобини ёзади. Ва ҳар бир кунига бир қулни озод қилганлик, ҳар куни Аллоҳ йўлида бир от юкни (инфоқ қилганлик), ҳар бир кунига битта яхшилик ва ҳар бир тунига битта яхшиликни ёзади.

✍Имом Муслим ривояти.
(Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1380

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Ким бировга унинг обрўсидами ёки бошқа нарсадами, озгина зулм қилган бўлса, бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолмасдан (Қиёмат кунидан) аввал ундан розилик сўраб олсин. Агар унинг солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорича олинади. Агар унинг савоблари бўлмаса, соҳибининг (ҳақ эгасининг) гуноҳларидан олиб, унга юкланади».

✍Имом Бухорий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1379

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Ўлимидан кейин содир бўладиган нарса учун ўз руҳини тайёрлаган ва амаллар қилган киши донишманддир.
Ожиз эса, Аллоҳдан умидвор бўлиб, нафсини ҳавойи нафсига эргаштириб қўйган кишидир".

✍Шаддод ибн Авс родияллоҳу анҳудан.

@Xadis_uz




#Ҳадис_1378

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Қиёмат куни одамларнинг азоби қаттиқроғи иккитадир:

1.Эрига итоатсиз бўлган аёл;
2. Қавми ёмон кўрадиган имом».

✍Имом Муслим ривояти.
(Амр ибн Хорис родияллоху анхудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1377

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Кимки тилладан ёки кумушдан бўлган идишда ичса, аниқки қорнига жаҳаннамдан оловни киргизибди».

Шарх:Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларини тўрт нарсадан қайтармоқдалар:
1. Тилла идишда ичимлик ичишдан.
2. Кумуш идишда ичимлик ичишдан.
3. Ипак кийим кийишдан.
4. Дебож кийим кийишдан.
Тилла ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом ейиш ҳам ҳаромдир.

✍Бешовлари ривоят қилганлар.
(Умму Салама розияллоҳу анҳодан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1376

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ўлими яқин қолган кишида учта ҳолатни кузатинг: пешонасидан тер тошади, кўзларидан ёш оқади, лаблари қурийди. Бу ҳолат Аллоҳнинг ушбу кишига тушган раҳматидир. Агар жон таслим қилаётган киши бўғилгандай хирилласа, ранги бўғриғиб қизарса, лаблари кулранг тусга кирса, бу унга Аллоҳнинг азобидир».

✍Имом Термизий ривояти.
(Салмон Форсий родияллоху анхудан).

@Xadis_uz




#Ҳадис_1375

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар қачон бандага ғам-қайғу етаркан:
«Эй Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам Сенинг қўлингда (мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Менинг устимдаги қазо (амр-ҳукминг) адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки бирон китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга ўргатган эдинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетиши (кетказувчи) ва ташвишимни кетиши (аритувчи) қилгин»
деса, Аллоҳ таоло унинг ғам-қайғуларини кетказиб, унинг ўрнига ҳурсандлик олиб келади", дедилар. Шунда (саҳобалар): "Бу сўзларни ўрганиб олмайликми, я Росулаллоҳ, дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: "Балки, буларни эшитган кишига уларни ўрганиш лозим бўлади".

✍Имом Аҳмад ривояти.
(Абдуллоҳ ибни Масъуд розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz




#Ҳадис_1374

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб борган. Ўша эшик туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб ўша ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Ким (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади».


✍Имом Ҳаким Термизий ривояти.
(Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz



Показано 20 последних публикаций.