ХИКМАТЛАР ОЛАМИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


✍️Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини ўз ҳаддида тўхтатган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади.Кимда шу сифатлар бўлса, кирсин, йўқса, то шуларни ҳосил қилгунча қайтиб кетаверсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


•Зикр икки турли бўлади.

Тил билан зикр қилмоқ ҳам яхши ва гўзал амалдир.
Бироқ ҳалол ва ҳаромга рўбарў келганда Аллоҳни зикр қилмоқ афзал саналади.

©Билол ибн Саъд рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!
•Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннати бўлсин!
•Аллоҳ барчаларимизни бу ой баракотидан баҳраманд қилсин! Ундан катта насиба билан чиқишни насиб этсин! Амийн...

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz


•Рамазон ойида инсонни гунохларини кечирилишига жуда кўп сабаблар бўла туриб, Рамазон тугаб гунохлари кечирилмаган одам хақиқий махрум бўлади.

©Имом Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz


•Зарар бўлишини ўйлаб ҳар-ҳил таомлардан ўзини тийган одамга ажабланаман, қандай қилиб инсон шарманда бўлишини ўйлаб гуноҳлардан тийилмайди.

©Ҳаммод ибн Зайд родияллоху анху.

@Xikmatlarr_uz


Мунофиқ учун тош кўтариш Қуръон ўқишдан осонроқдир.

©Жавзий роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz


•Сиқилманг!
Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради.

•Сиқилманг!
Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва изтиробнинг моддасидир.

•Сиқилманг!
Ахир сизда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик, келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку?

•Сиқилманг!
Бекорчиликдан диққинафас бўлманг! Намоз ўқинг, тасбеҳ айтинг, китоб ўқинг, ёзинг, ишланг, меҳмон кутинг, зиёрат қилинг ва фикр юритинг!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz


•Инсон оила аъзоларида шундай таъсир қолдириши керакки, улар оила бошлиғини дунёнинг энг яхши, энг тушунчали одами деб билишлари керак.

©Имом Молик роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz


•Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин Пайғамбар алайҳиссаломга яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки, Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юқори Зотдир.

اللهُمَّ صَلَّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَآلِهِ كَمَا لَا نِهَايَةً لِكَمَالِكَ وَعَدَدَ كَمَالِهِ

©Абу Сулаймон Дороний роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Саййидул айём Хажжул масокин Жумъа муборак булсин!

Аллоҳ таоло Бугунги кунимизни Барчамиз учун хайр-баракотли қилсин,  ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю  зикрда тасбеҳда бардавом айласин.

Муборак Рамазон кунлари  Барчамиз  учун бу дунёда билиб-билмай  қилинган  барча гуноҳ ва хатоларимизга қалқон қилган, рўзани ‎Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Рамазон ойи ҳурматидан гуноҳларимизни мағфират ‎қилиши насиб этсин.

Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга   Аллоҳнинг файзу барокати ва Раҳмати ёғилсин...

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz


•Ҳеч қайси лаззат ҳилватда Аллоҳга муножот қилмоқдек тотли эмас.

©Муслим ибн Динор рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


Ишқингни билганимдан бери,
Ишқ нелигин билдим.
Сендан ўзгаларга қалбимни ёпдим!



©Биби Робия аль-Адавия қуддиса сирруҳу

@Xikmatlarr_uz


•Шайтон инсонга ҳар томондан ҳийла қилади. Унинг амалларини суғуриб олмагунича қўймайди.
  
Инсон кечаси намоз ўқиса, бу қилган амалини «кечги намоз жуда лаззатли-да!» - деб ўзи бошқаларга айтади.

Агар рўза тутса, «саҳарликка туриш жуда қийин-да!», «чанқаш жуда машаққатли-да!» - деб бошқаларга рўза эканини ўзи билдириб қўяди. Натижада риё қилгани учун амали бекор бўлади!

©Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz


•Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам экансан, У Зотнинг ҳузурида ўрнинг бор экан. У Зот сени Ўзининг дўстлари ва сайлаган бандалари йўлига йўлламоқда. У Зот сени кўриб турибди. Ахир, У Зот таолонинг «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан» деган сўзини эшитмаганмисан?  (Тур сураси, 48-оят).

©Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz


Рўза тўрт хил бўлади:

1. Субҳдан шомга қадар еб-ичмаслик. Бу Шариат тақозо қилган рўза.

2. Бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламаслик. Бу Тариқат тақозо қилган рўза.

3. Бемаъни, фойдасиз сўзларни ҳатто кўнгилга, хаёлга келтирмаслик. Бу Маърифат тақозо қилган рўза.

4. Кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик. Яъни Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги. Бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир.

©Саййид Абдулқодир Жийлоний
рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Рамазони шарифда қилинадиган амаллар:

•Садақа
•Тиловати Қуръон
•Силаи раҳм
•Рўза тутиш
•Эътикоф
•Дуо
•Қадр кечасини қидириш
•Умра
•Тунаш
•Масжидда ўтириш

@Xikmatlarr_uz


•Аллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл, одамларни севинтириш эканини кўрдим.

©Хожа Аҳрори Валий рохимахуллох

@Xikmatlarr_uz


•Ўн саккиз  минг оламни яратган Аллоҳ Таолога беҳисоб ҳамду саънолар бўлсин. Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи Васалламга дуруду саловатлар булсин.

•Бугунги килган Ибодатларимиз, Тиловату зикрларимиз, Дуолар ижобати билан булсин!

•Ё Аллохим! Ҳар бир ишда Сенга муҳтожмиз! Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма! Ҳар ҳолатда ёлгиз Ўзингга таваккаул қиламиз, суянамиз, Ўзингдан бошқага ташлаб қуйма! Дунёвий ва ухравий ҳайрли ишларимизда Ўзинг мададкоримиз бўл!

•Ё Аллохим! Орамизда хожатмандлар бор, хожатларини раво қил! Бошига мушкил тушган,ташвиш етганлар бор, мушкилларини осон қил, ташвишларини арит! Беморларимиз бор, дардларига шифои комил бер! Фарзанд талабларимиз бор, қўша-қўша солиҳу солиҳа, муслиму муслима фарзандлар ато айла! Адашганларни ҳидоят қил! Хавф-хатарга тушганларга хотиржамлик ато қил! Қарздорларга кушойиш бер! Мазлумларга нажот бер! Боши қотганларга нажот йўлини курсат!

•Ё Аллоҳим! Бизларни кўз юмиб очгунчахам, ундан оз муддат хам ўз холимизга ташлаб қўйма! Ўзингдан бегона қилма! Мададкоримиз, химоячимиз, ҳидоятчимиз, кўмакчимиз, ва қўллаб-қувватловчимиз бўл!

•Ё Аллоҳим! Иш-ахволимизнинг жилови бўлмиш диёнатимизни яхши қил! Тириклигимиз манбаи дунёйимизни яхши қил! Боражак манзилимиз бўлмиш оҳиратимизни яхши қил!

•Ё Аллоҳим! Сендан энг яхши тилак, энг яхши дуо, энг яхши муваффақият, энг яхши илм, энг яхши амал, энг яхши савоб, энг яхши хаёт ва энг яхши ўлимни сўраймиз! Узимизни собитқадам, тарозимизни оғир айла! Орзуларимизни руёбга чиқар, даражаларимизни кутар, намозу дуоларимизни қабул эт, хатоларимизни кечир. Сендан жаннатдан олий мақом сўраймиз!

•Ё Аллоҳим! Сендан рахматинг сабабларини, мағфиратинг омилларини, хар бир яхшиликдан насиба олиш, ҳар қандай гуноҳдан саломат булиш, жаннатни қозониш ва дузахдан қутулишни сўраймиз!

•Ё Аллохим! Илмимизни фойдасиз, қалбимизни қўрқувсиз, кўзимизни намсиз, нафсимизни тўймас, амалимизни номақбул, дуойимизни беижобат қилиб қўйма!

•Ё Аллоҳим! Сендан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва солиҳ бандаларинг сўраган яхшиликларни сўраймиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва солиҳ бандаларинг паноҳ сўраган ёмонликлардан паноҳ тилаймиз!

•Ё Аллоҳим! Нохақ тўкилаётган қонлардан, бева қолаётган аёллар ва етим бўлаётган гудакларнинг аҳволидан Ўзингга арз қиламиз! Уларга раҳм қил! Мусулмон улкаларга тинчлик-осойишталик, офиятингни нозил айла! Мусулмонларнинг молига, жонига ёки динига қасд қилганларга Ўзинг кифоя қил! Уларнинг хатою гунохларини мағфират қил! Солиҳ амалларига баракотлар, муваффахиятлар ато эт! Уларнинг қалбларини бирлаштир! Ораларидаги ихтилоф ва келишмовчиликларни кутар! Бир-бирлари билан Ўзинг амр қилганингдек ака-ука, оға-ини, биродар бўлишларини насиб айла! Ахлу хушига, хиссиётига динингни хакам қилиб олишларига тавфиқ бер! Уларга ҳақнинг ҳақлигини кўрсат ва унга эргашишни насиб эт, ботилнинг ботиллигини курсат ва ундан хазир бўлишларини насиб айла!

•Ё Аллоҳим! Мўмину мўминаларни, муслиму муслималарни мағфират қил! Хатоларини кечир, ёмонликларини яхшиликларга алмаштир! Уларни ички ва ташқи фитналардан, бузуқликлардан йироқ қил! Қалбларини ҳақ устида жамла! Нафсларини ва ахлоқларини покла! Уларни солих амалларга, чинакам тақво, хақиқий ибодат ва олий убудиятга муваффақ қил! Уларни дунё халқлари учун гўзал намуна бўлиш билан шарафлантир! Инсоният учун етакчи, пешқадам солиҳ уммат айла!

•Ё Аллоҳим! Ислом умматининг эркакларини Ўзинг ислоҳ қил! Оилаларига гўзал раҳбар бўлишларини насиб эт! Уларга химмату хамият, ғайрату қатъият ато қил!

•Ё Аллоҳим! Ислом умматининг аёлларини Ўзинг ислоҳ қил! Уларни шарму хаё, иффату ва латофатдан айирма! Уларни ғайридинга тақлид қилишдан, фахшу фужурдан асра! Ўзингга ибодатли, эрларига итоатли, фарзандларига мураббия бўлишларини насиб эт!

•Ё Аллоҳим! Ислом умматининг фарзандаларини Ўзинг ислоҳ қил! Амрингга итоатли, ота-оналарига мархаматли, келажак учун ислохот пойдевори бўлишиларига тавфиқ бер!

Амийн Я Роббил Аъламийн..

©Фақиҳа م

@Xikmatlarr_uz


Бозорда Аллоҳни зикр қилувчи бамисоли қуриган дарахтлар орасидаги ям-яшил дарахтга ўхшайди.

©Ҳумайд ибн Ҳилол рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Қуръонни ҳар етти кунда бир хатм қиларди.
Агар рамазон кирса ҳар уч кечада бир хатм қиларди.
Агар охирги ўн кунлик кирса ҳар кечада бир хатм қиларди.

©Имом Қатода рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Бизларга ислом неъматини ҳадя қилган АЛЛОҲ АЗЗА ва ЖАЛЛАга Ўзининг азаматига муносиб ва боқийлигига муносиб ҳар нарсадан поклигига муносиб беҳисоб ҳамду-санолар бўлсин!

Пайғамбаримиз, саидимиз Муҳаммад Мустафо  саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду- саловотларимиз бўлсин!

РОББИЛ АЪЛАМИН  юртимизга тинчлик, ҳотиржамлик ва файзу-барокотлар ёғдирсин!

Оилаларимизга тинчлик, ризқимизга халоллик, имонимизга ва танимизга саломатлик,умримизга
барокот ва ҳайриятлар ато этсин.

Беморларга комил шифолар берсин.
Қарздорларга нажот берсин.

Саидимиз Расулуллоҳ алайхиссаломни хулқлари билан хулқлантирсин, гўзал ва солиҳ амаллар ҳамиша ҳамроҳимиз  бўлсин.

•Аллоҳим, ҳозирлигимизда ҳам, узоқда ғоиблигимизда ҳам, холилигимизда ҳам, сафарларимизда ҳам, уйғоқлигимизда ҳам, уйқуларимизда ҳам, ҳаётлик чоғимизда ҳам, вафотимиздан кейин ҳам якиндаримизни хифзу химоянг, паноҳинг ва риоятингда тутгин.

Уларни барча ёмонлик ва ёқимсиз ишлардан муҳофаза қилгин ҳамда уларнинг устида бизни қайғуга соладиган, йиғлатадиган мусибатни асло кўрсатмагин.

•Аллоҳим барчаларимизни бу ой баракотидан баҳраманд қилсин! Ундан катта насиба билан чиқишни насиб этсин!
Икки дунёда офият ато этсин!

•АМИЙН Я РОББАЛ АЪЛАМИЙН!!!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

Показано 20 последних публикаций.