Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
#Малака_ошириш #Қишки_таътил
📚 Малака ошириш ўқув машғулотларида долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда
⚡️Тошкент ислом институтида бўлиб ўтаётган малака ошириш ўқувларининг навбатдаги кунида "Адашган тоифа ва фирқаларнинг эътиқодлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари" мавзусида Имом Мотурудий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, доцент Аҳмад Саъд Даманҳурий маъруза қилди.
⏳Кейинги дарсда Дин ишлари бўйича қўмита Юридик бўлими бошлиғи Улуғбек Аминов “Диний-марифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қонунчилик тизимидаги сўнгги янгиликлар” мавзусида ўқитувчиларга маълумот берди.
🔄 Мазкур ўқувларда институт профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом таълим муассасалари педагоглари ҳам иштирок этиб, маърузаларни тингламоқда.
💬 Шунингдек, институтда юртимиздаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари, ўқув-услубий ва ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлимлари бошлиқлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси ҳам ташкил этилган.
💼 Мазкур малака оширишда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Терроризмга қарши курашиш хизмати масъул ходими Фарруҳ Элмирзаев хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берди.
🔊 Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, сиёсатшунослик фанлари доктори (DSc) Фарҳод Каримов томонидан замонавий геосиёсий вазият ва ғоявий жараёнлар ҳамда уларнинг глобал ва маҳаллий ҳаётга таъсири илмий асосда таҳлил қилинди.
📱 Шунингдек, Тошкент Давлат педагогика университети катта ўқитувчиси Равшан Ишмуҳаммедовнинг фанларни ўқитиш методикаси ва дарс жараёнида фойдаланиладиган интерфаол таълим методлари борасидаги маърузаси тингловчиларда катта таассурот қолдирди.
🔅Институтдаги малака ошириш курслари ўқув, илмий, маънавий-маърифий йўналишларда тажриба алмашиш, янги билимларни эгаллаш ва замонавий таълим технологияларини ўзлаштириш учун амалий муҳит бўлиб хизмат қилди.
📱 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram