#Малака_ошириш #Қишки_таътил
📚
Малака ошириш ўқув машғулотларида долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда⚡️Тошкент ислом институтида бўлиб ўтаётган малака ошириш ўқувларининг навбатдаги кунида
"Адашган тоифа ва фирқаларнинг эътиқодлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари" мавзусида
Имом Мотурудий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, доцент Аҳмад Саъд Даманҳурий маъруза қилди.
⏳Кейинги дарсда
Дин ишлари бўйича қўмита Юридик бўлими бошлиғи Улуғбек Аминов “Диний-марифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қонунчилик тизимидаги сўнгги янгиликлар” мавзусида ўқитувчиларга маълумот берди.
🔄 Мазкур ўқувларда институт профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда Тошкент шаҳридаги
“Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом таълим муассасалари педагоглари ҳам иштирок этиб, маърузаларни тингламоқда.
💬 Шунингдек, институтда юртимиздаги
олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари, ўқув-услубий ва ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлимлари бошлиқлари учун
қисқа муддатли малака ошириш курси ҳам ташкил этилган.
💼 Мазкур малака оширишда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Терроризмга қарши курашиш хизмати масъул ходими
Фарруҳ Элмирзаев хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берди.
🔊 Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, сиёсатшунослик фанлари доктори (DSc)
Фарҳод Каримов томонидан замонавий геосиёсий вазият ва ғоявий жараёнлар ҳамда уларнинг
глобал ва маҳаллий ҳаётга таъсири илмий асосда таҳлил қилинди.
📱 Шунингдек, Тошкент Давлат педагогика университети катта ўқитувчиси
Равшан Ишмуҳаммедовнинг фанларни ўқитиш методикаси ва дарс жараёнида фойдаланиладиган
интерфаол таълим методлари борасидаги маърузаси тингловчиларда катта таассурот қолдирди.
🔅Институтдаги малака ошириш курслари
ўқув, илмий, маънавий-маърифий йўналишларда тажриба алмашиш, янги билимларни эгаллаш ва замонавий таълим технологияларини ўзлаштириш учун
амалий муҳит бўлиб хизмат қилди.
📱
t.me/oliymahad –
диний-маърифий канал! 📱
Youtube 📱
Facebook 📱
Instagram