Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️ ЯНГИ ЙИЛ
Тилакларга қулоқ ил,
Шамолдай ел янги йил,
Қувончларга тўлсин дил,
Қор билан кел янги йил.
Эсиб майин изғирин,
Сочсин ифорин,сирин,
Оҳ бу,лаҳзалар ширин,
Қор билан кел янги йил.
Орзу, умидлар оппоқ,
Оппоқ -дур,оппоқ -мунчоқ,
Оппоқ бўлсин ҳамма ёқ,
Қор билан кел янги йил.
Босилиб дарду, ғубор,
Қалблар бўлсин беғубор,
Паға-паға ёғсин қор,
Қор билан кел янги йил.
Ортда қолсин армонлар,
Сочимизда маржонлар,
Севинсин болажонлар,
Қор билан кел янги йил.
Кўзларда соғинчу,зор,
Майин мунгли,беозор,
Юракларга санчил қор,
Қор билан кел янги йил.
Хуршид Карим
❄️❄️❄️
Тилакларга қулоқ ил,
Шамолдай ел янги йил,
Қувончларга тўлсин дил,
Қор билан кел янги йил.
Эсиб майин изғирин,
Сочсин ифорин,сирин,
Оҳ бу,лаҳзалар ширин,
Қор билан кел янги йил.
Орзу, умидлар оппоқ,
Оппоқ -дур,оппоқ -мунчоқ,
Оппоқ бўлсин ҳамма ёқ,
Қор билан кел янги йил.
Босилиб дарду, ғубор,
Қалблар бўлсин беғубор,
Паға-паға ёғсин қор,
Қор билан кел янги йил.
Ортда қолсин армонлар,
Сочимизда маржонлар,
Севинсин болажонлар,
Қор билан кел янги йил.
Кўзларда соғинчу,зор,
Майин мунгли,беозор,
Юракларга санчил қор,
Қор билан кел янги йил.
Хуршид Карим
❄️❄️❄️