Аёл билан олам мунаввар.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋
Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot
реклама учун @ayubxon1226

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрли тун ✨✨✨✨✨


ҚАРИШНИ КЕЧИКТИРИШ МУМКИН...МИ?

Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган 7 нафар япон олими Исломни қабул қилиб мусулмон бўлди.

Нега мусулмон бўлганликларини қуйидагича баён қилдилар:
«Олиб борилган илмий изланишларимиз натижасида, "табиий йўл» билан қаришни кечиктириш учун зайтун ва анжирдан фойдаланиш кераклигини аниқладик. Биз синаб кўрган бир нечта синовларда кўриндики, 7 та зайтун, 1 та анжирдан тайёрланган кремларимиз ҳақиқатда қаришни кечиктирганига гувоҳ бўлдик.

Қуръони Каримда ҳам зайтун билан анжирнинг ёшликка фойдаси борлиги ёзилган экан. Бундан ташқари, Қуръонда 7 марта зайтун, 1 марта анжир сўзи зикр қилинган экан.
Бу нарса тасодиф эмаслигини билиб Исломни танладик.
Бизни бошқарётган яратувчи борлигини ҳис қилдик. Биз У борлиққа Аллоҳ, деймиз.»

#Мулоҳаза


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳеч қачон фарзандингиздан аразламанг…


ҚАДРИНГИЗ БАЛАНД БЎЛСИН!

Сизни танимаганга оладиганлар билан суҳбатлашишга ўзингизни мажбурламанг!
Ўзингизга хос бўлмаган жангларга киришманг!
Қадрингизни билмайдиган кишининг муҳаббатини қўлга киритиш учун курашманг!
Демак, шарафингизни ҳимоя қилиш ва хотиржам бўлишингиз учун доимо ҳазил-мутойиба ила алоқа қиладиганлардан ва қадрингизни билмайдиганлардан узоқда юришингиз лозим!
Баъзилар буни заифлик деб ўйлаши ҳам мумкин. Майли уларга парво қилманг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Болаларимизга мехр берайлик.


СУЯНЧ!

Аёл мехр-муҳаббат манбаидир.
Эркак зоти борки шу чашмадан бахраманд бўлишга интилади...
Айрим эркаклар аёлга унинг бойлиги, келишган қадди қомати ва чиройли кўриниши ёқади, деб ўйлайди ва шунга кўра аёлнинг муҳаббатини қозониш учун пулдор кўринишга, ўктам қоматли бўлишга уринади.

Аслида эса аёл учун энг маъқули суянса бўладиган эркакдир.
Аёл ўзи суяна оладиган эркакнинг барча камчиликларига кўз юма олади, агар суяна олмаса у эркакнинг барча фазилатлари у учун бегона бўлиб кўринади.

Аксар кўнгил совушлар суяна олмасликдан келиб чиқади!
Шундай экан, азиз эркаклар, аввало аёлингизга суянчиқ бўлинг, ана шунда сиз унда ҳақиқий муҳаббат жилосини кўрасиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қайнота куёв😂😂😂


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шогирд устозидан сўради:
—Устоз, ўзимдаги камчиликларни қандай билиб олсам бўлади?
Устоз жавоб берди:
—Хотинингни бирорта камчилигини юзига айтсанг, нафақат ўзингни камчиликларингни, балки бутун уруғ-аймоғинг, авлод-аждодин ва қўни-қўшниларингни хам камчиликларини билиб оласан...

😂😂😜


Репост из: Пазанда бека
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лавашдан таом тайёрлаш.


Шундай сузлар борки айтилиши осон...купинча бу сузни айтиш малол келгандек айтолмаймиз,айтмаймиз...

Азизим мен сизни жуда хам СОҒИНДИМ...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота ва бола😍


Тақиллатиб уйларига бориб кўринг,
Ич қиздириб, юрагини ёриб кўринг,
Қўлидаги телефонни олиб кўринг,
Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️

Ухлаётган, ширин-ширин тушдамикан?
Ёздиришнинг тўғри йўли муштдамикан?
Кўчадами, уйидами, ишдамикан?
Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️

Қўли синиқ,гипс бўлса қайтиб келинг,
Группадошлар келаркан, деб айтиб келинг,
Ишингиз йўқ бўлса жичча дайдиб келинг,
Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️

Кута-кута ҳавотирдан ўлдикку вой,
Ёзмаса ҳам онлайндир у хойнаҳой,
Етказинглар ундайларга бизда йўқ жой,
Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️

Омонмикан... Ўлип-пўлиб қолмапти?
Телефонга мегабайтни солмаптими?
Ё бизларни бир тийинга олмаптими?
Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️

Админхоним кўп ҳавотир олди денглар,
Сизни ўйлаб юракчаси ёнди денглар,
Ёзиб-ёзиб, ўзи ёзмай қолди денглар,
Группага ёзмаганлар тирикмикан?🤷‍♀️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрли тонг ❄️❄️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди
Алҳамдулиллаҳ!

Бошланаётган янги кунимиз бизларни орзу - ниятларимиз ижобати томон йўлласин...

Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир»

Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик билан қарши олайлик...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨


Эркак киши бешта нарса билан  бу  дунёда бахтли бўлади:

1. Эрга ҳамфикр аёли.
2. Эслик фарзандлар.
3. Содиқ биродарлар.
4. Яхши қўшнилар.
5. Ризқини ўз юртида топиши.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Мен Онамни рози қилсам бас!»


#Руҳият

⚡️РАНГЛАР СИЗНИ ФОШ ЭТАДИ

Кишининг асосан қайси рангдаги кийимларни танлаши ҳам унинг феъл-атворини белгилайди. Ранг — инсон онгостидаги жараёнларни белгилашдаги муҳим омиллардан бири.

Оқ ранг — сиз хушфеъл ва меҳрибонсиз. Жаҳлингизни чиқариш қийин.

Қора ранг — безовталик белгиси. Ташқи оламга нисбатан исён кўтаргансиз. Атрофингиздагиларнинг сизга бўлган муносабатидан норозисиз.

Кулранг — ишхонангиздаги раҳбарият сиздек ходими борлигидан фахрланса арзийди. Ўта масъулиятлисиз, бошлаган ишингизни охирига етказмай қўймайсиз. Анчагина ақлли бўлишингизга қарамай, буни намоён этишга интилмайсиз.

Кўк ранг — ички «мен»ингиз билан келишиб яшайсиз. Олтинчи туйғунгиз (интуиция) панд бермайди. Орзу қилишни, фантазиялар оламини яхши кўрасиз.

Ҳаворанг — янгиликка интилувчилар ранги. Улар учун вақт ва замоннинг аҳамияти йўқ. Ижод қилишни, илм билан шуғулланишни яхши кўришади.

Пушти ранг — мўъжизаларга ишониб яшайсиз. Қўл етмас орзулар, нореал мақсадлар қуршовидасиз. Реал воқеликни тан олишни истамайсиз.

Жигар ёки қаймоқранг — улар ўз фикрига эга эмас. Оқимга қараб сузишни яхши кўради. Ортиқча шовқинларсиз, тинчгина ўз ҳаётида яшашни истайди.

Сариқ ранг — ўз устингизда ишлашни яхши кўрасиз. Тиниб-тинчимас. Кайфияти тез-тез ўзгариб туради.

Қизил ранг — сиздан ажойиб етакчи чиқади. Жўшқин, ҳаракатчан, эҳтиросли, интилувчан, ташаббускор.

Яшил ранг — ички хотиржамликка эришган, унча-мунча нарсага кайфиятини бузмайди. Табиат ва жамият қонунларига бўйсуниб яшайди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
У пайтлар бошқача эди....


Табиатда ҳеч нарса ўзи учун яшамайди!
– Ариқ ўз сувини ичмайди.
– Дарахтлар ўз мевасини емайди.
– Қуёш ўзи учун порламайди.
– Гуллар ўзи учун гулламайди.
– Асалари ўзи учун бол йиғмайди...

Шундай экан, Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганларингиздан ортиғи билан тақдирланасиз...

Показано 20 последних публикаций.