#ибрат
Озгина кайфияти йўқ эди. Аёлимга баъзида бир "Сизни яхши кўраман" деб хабар юбораман. Бугун шу хабарни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман.
Ташқарига чиқиб келсам, онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. "Хеч бунақа ёзмасидинг" дейдилар. Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу хабарни нега онамга юбормаганман ёки охирги марта қачон айтганман деб, ўзимни койидим.
Ростанам, шу сўзни ҳар куни ҳамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса биринчи бўлиб онамизга!