Isroil Tillaboev Videodarslari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Maktab matematika darsliklari har bir mavzusining qisqa mazmuniga doir videodarslar va o'zimning shaxsiy blogpostlarim
Taklif va e'tirozlarni @isroilbeybot ga yozishlaringiz mumkin

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Xurmatli ustozlar kanaljmizdagi videolarni gruppalarizga yuborib foydalanib turaveringlar, shunday kunlarda mwnimcha foydali buladi yanada😉👍


Assalomu alaykum)


Assalomu alaykum!

Shu kunlarda ushbu videodarslarimiz bolajonlarimizga yanada foydasi tegadi deb o‘ylayman.

Ko‘proq yaqinlarga tarqatishni iltimos qilamiz.

Eslatib o‘tamiz, kanalda #7sinf deb poisk bersangiz barcha 7-sinf mavzulariga doir to‘liq videodarslar chiqadi, #8sinf desangiz 8, #9sinf desangiz 9-sinf videodarslari chiqadi.

@videodarslarim


Assalomu alaykum, ko‘pchilikning talabiga ko‘ra ushbu kanalni faqat videodarslar bilan to‘ldirish, faqat videoalarga urg‘u berish maqsadida blogpostlarim uchun alohida kanal yuritishni maqsad qildim. U kanalda mening avval e’lon qilgan va endilikda yozadigan blogpostlarimni va kamina haqidagi iqtiboslarni o‘qib kuzatib borishingiz mumkin. Bu kanalga faqat videodarslar joylab boraman albatta.

Yangi universal mavzhdagi kanalimni ham qo‘llab quvvatlab a’zo bo‘lasizlar, deb umid qilaman, barchani taklif qilaman.
kanal nomiga bosing:

@domlajon


Xokimlarga o‘qitinglar shu postni?!

Telegramimga Uychi tumanidagi o‘qituvchi nomidan xat keldi, shundayligicha e‘lon qilishni lozim topdim, Vazirlik o‘zgarganini, o‘qituvchilar ximoyasiz emasligini Xokimto‘ralar bilib qo‘ysin!!!

“Халқ таълими вазирлиги ўз ўқитувчиларини химоя қила оляпти! Исбот сифатида кечаги кунги воқеани айтмоқчимиз, яхши ишни эътироф этиш навбатдаги яхши ишларга мотивация беради.
Гап шундаки доимо ўқитувчиларни хоҳлаган ишига мажбурлашга ўрганиб қолган Уйчи туман ҳокимияти мутасадди раҳбарлари Президент ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчиларга мажбурий обуна ҳамда турли хил тўловларни ундирилиши ноқонуний эканлиги тўғрисида шунча уқтирилса ҳам ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидак куни кеча бизнинг Уйчи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларга "Уйчинома" газетасига 450 дона обуна ташкил этасан, дея топшириқ берган ва табиийки бу тумандаги барча ўқитувчиларга "тақсимланиши" керак эди.
Бу ҳам холваси, ҳокимбува камига ХТБ раҳбарига барча ўқитувчиларни бир ойлик ҳарбий хизматга юбориладиган ёшларнинг сафарбарлик пулларини тўламаганларни уйма-уй юриб йиғишга чиқарасан, ҳафта якунига йиғиб топширилмаса кескин чора кўришини айтган.
Ва ниҳоят мана шу вазиятда Халқ таълими Вазирининг Хуқуқий назорат Хизмати ходимлари юқоридаги ҳар иккала ҳолат бўйича ҳам ўз ходимларини ўз вақтида ҳимоя қила олди!
Вазият, муносабат, замон ўзгарганини ҳис қилдик, эндиликда ўқитувчилар ҳеч қандай тутруқсиз буйруқ билан хизмат доирасидан ташқаридаги ишларга жалб этилмаслиги исботини ўзимизда кўрдик, химояланганимизни ҳис этдик!
Раҳмат Вазиримизга, раҳмат Хуқуқий назорат хизматига!”


Yaxshiyam yana bir xokimni qilg‘iligi tufayli o‘qituvchilar ko‘chama ko‘cha tilanchidek pul yig‘dirishiyu, oxir oqibat rayONO mudiri ishdan ketishi oldi olinibdi!


Қуйидаги кишиларга саволларим бор:

1) Косонсойлик ўқитувчиларга:

Видеода кўрдим, у ерда аёллар кўринмади, хамма эркак ўқитувчилар эди, шунинг учун мен ЭРКАКман, деб бирон жойга мурожаат қилгани ор қилдиларингми, бутун мамлакат сизу бизни, ўқитувчини химоя килиб турганда нега цемент куйгани чикиб кетдиларинг лик этиб? ЭРКАК орини ишга солиб эээ...нананай демайсизми, ёки шарта Вазирлик сайтларига-ю телеграм каналларига арз қилмайсизларми, алло мана бу ерда бир валломат Президентнинг сиёсатига қарши чиқяпти, деб?

2) Косонсой ХТБ (эндиликда) собиқ рахбари фалончига:

Биламиз раҳбарлик сиздеклар учун умр мазмуни, шунинг учун туман раҳбари нима деса хам ўша захоти бутун мактабларга етказиш ва буйруқни ошиғи билан бажартириш сизнинг юқори раҳбарлар олдида яхши бошқарувчи сифатида кўринишнгизга хизмат килади, сиз оддий ўқитувчини ойда бир кўрасиз, Вазирингизни йилда бир кўрасиз, лекин тумандаги раҳбарни хар куни кўрасиз, шунинг учун бошқалардан кўра унинг гапи қонун, сиздек майда раҳбарлар миясида туман раҳбари олдидаги сингиб кетган мутеълик доимо туман хокими бизнинг хўжайинимиз, деган ўй туфайли Президент ва Халк таълими вазирлигининг ислохотларини икки дунеда рўёбга чиқармайди, сиз кайғурманг, сиз ягонамассиз, сизга хамфикр райОНО мудирлар афсуски хали жуда сероб, чунки хали хеч қайси туман райОНО мудирини кўрмадим-ки, ўқитувчиларни хокимият мажбурлашидан мардларча химоя қилган. Оқибат нима бўлади, сиз хақ(сиз)ли равишда ишдан бадарга килинасиз, сизга буйруқ берган хоким эса 10 минут Президент сиёсатига хайрихохлиги, ўқитувчини эъзозлаш зарурлиги хакида видеодарслар килиб юровради, қўрқманг, сиз атай олиб чикиб ишлатмаганизни бутун Ўзбекистон билади, сизга ўша лаънати ариқни цементлаш зарур келмаганлигини псих болницадаги бемор хам билади, энди нима қилайлик, сиздек гувохлар тилни тишлаб бор айбни бўйнизга олиб кетаверсаларинг ахир, қани энди умризда бир марта бутун ўқитувчилар учун бир яхшилик қилсангиз эди: шарта ким сизни мажбурлаганини айтиб ташласангизу, ўқитувчини хор килган ўша ахмок ишдан олиниб хаммага ўрнак бўлса экан, қанийдия...

3) Косонсой туман хокимига:
(мен ўзбек тилида гапирдим, аммо нима деганимни ўзим билмайман ©)
Сиз демократияни қўллайман, деб бошлаб масалани олиб чиққан kun.uz сайтини пашшадан фил ясаганга чиқарибсиз, сизни тушунаман, сиз каби рахбарлар кечагина ўқитувчини пахта майдонлари-ю кўча тозалашларда бурнини ерга ишлаб ишлатиб юргандиларинг, ўқитувчи хокимлар назарида бюджетдан текин пул олиб юрувчи текинхўрлардек шаклланган эди, албатта ўша ишлар олдида оддийгина бир анхорни цементлаш худди пашшадек иш-да!
Анув, сиздан ёпишмаган интервюни олиб сиздан баттар гапни тагида қолган савол берувчи битта савол берса бир оғиз жавоб берсайиз етарди: РайОНО мудирига ўкитувчиларни олиб чикиб цемент қуйдир, деб сиз айтдингизми, йўк дея касам ича оласизми? Йўк ичолмайсиз! Нахотки халқ ишонади деб ўйлайсиз, кунлардан бир куни райОНО мудири уйкудан турадию, анув анхорни ўқитувчиларга цементлатиб кўяй, дейишига?

4) Халқ Таълими Вазирига:
бу сиз кўйган райОНО мудирларингиз қотиб қолган онги туфайли куйинишларингиз самара бермаётганини кўряпсизми, махаллий рахбар кадрларингизга качон дух кираркан, менимча духи бор кадрлар топиб кўймагунизча сизни эмас туман хокимини айтганига қуллуқ қилиб юраверади булар, кадрлар алмашиши керак, хокимсевар эски команда билан мақсадга етиш қийин!

5) Прократурага, илтимос шу сафар буйруқ кимдан берилган бўлса ўшангача бориб намуна сифатида халққа хиёнат, Президент айтгандек сиёсатга хиёнат килган рахбарни ишдан олинглар, токайгача райОНО мудирига бор айб қўйилиб осонгина қутулинаверади?

6) Анув хокимдан интервю олган одамга: ОДАММИСАН?

@videodarslarim


"Монополлар ҳам йиғлайди"

Ёшлигимизда катталар орасидаги энг машхур сериал бор эди - "Бойлар ҳам йиғлайди" ўшанда хайрон бўлардим, бойлар ҳам йиғлайдимикан, ҳеч бир ғами бўлмаса уларни, нега йиғлайди, деб. Таассуфки шу фикрим катта бўлганимда ҳам бошқа шаклда сақланиб қолган экан : мен ҳозирда шу кунгача Монополлар йиғламайди деб ўйлар эканман, бу фикримда аввалгисидан асосим кўпроқ эди, сен ишлаб чиқарган махсулотинг қанчалар қиммат, қанчалар сифатсиз, қанчалар брак бўлса ҳам одамлар сенинг махсулотингни сен айтган нарҳга олиб сени бойитаверса нега кўзларингда ёш бўлиши керак МОнопоЛ?!

Қарангки мен куни кеча монополлар йиғисига гувоҳ бўлдим, гап шундаки мактабларга мажбурий форма шу йилдан жорий этилиши муносабати билан кимўзарга бутун Ўзбекистонни форма билан таъминлайман деб ушбу хуқуқни олиб олган тадбиркорлар Халқ таълими вазирлигига боришибди, энди биз нима қиламиз, дея.
Бир томондан уларни ҳам тушунса бўлади, сентябргача катта хажмдаги формани чиқаришга келишилган бўлиши, унга балки кредитлир олинган, ишчилар кўпайтирилган, балки ишлаб чиқариш бошланган бўлиши мумкин... Энди қарор ўзгариб бутун Ўзбекистонга бир вақтда сифатли (!) форма билан таъминлашга катта тайёргарлик кўриш зарурлиги, формадан долзарб нарса таълим сифати эканлиги ва бошқа сабабларга кўра бу йилдан бошқароқ йилга сурилди мажбурлаш - формалаш. Шу иш Гавайи ороллари хаёлларини чиппакка чиқариб Вазирлик идорасига бошлаганига мажбур қилганини тасаввур қилиш қийинмас кимларнидир.

Мен қон қоним билан монополларга қаршиман, бизда ҳар қадамдаги монополлар ўзларига нисбатан халқнинг нафратини уйғотишга эришиб бўлишди, авваллари ҳар икки - чет эл ва Ўзбек бренди тенг рақобатда бозорда турган вақтда мен ўзимизнинг товаримизни олар эдим, ўзбек брендини қўллаб қувватлаш мақсадида, ўйлар эдимки мен бераётган пул ўша корхонанинг ишчисига ойлик бўлиб боради, дердим. Лекин лоббистларнинг кейинги йиллардаги ўйинларидан шу қадар жаҳлим чиқмоқдаки, энди бозорда ўзимизники ва отни калласидек божлардан ўтиб кириб келган четники турганда ўша четникини олаяпман, монополларга қарши менинг урушим шу, энди негадир ўзимизникини олмоқчи бўлсам кўз олдимда ҳалиги ишчи эмас, атай ўзиники учун қарор чиқаргизволган, менга қараб киноя билан тиржайиб тургандей бўлувчи аллақайси монополлар келаверади, кечирасиз мен хақиқий ватанпарварман, лекин бу ишимнинг ватанга алоқаси йўқ, бу мен ва мени "кийдираётган" монопол иккимиз орамиздаги тўқнашув.

Чалғидим... troll.uz каналидаги постни кўриб кўзимга ёш келганди, бир хил форма бизда 160-240 минг сўмгача, худди ўша нарса Хитойда 36 минг сўм...? 😢
Бизнинг айбимиз нима, азиз монополлар, қадрдон монополлар, таниш монополистлар?

Ҳафа бўлманглар бу йил ишларинг сал ўхшамай қолди, бу йил кўзларингда ёш, лекин бунга мен сизларга заррача ачинмайман, юзга айтганни заҳри йўқда, чунки сизлар бўлмаганларингда сизларникидан арзони ва сифатлисини халқ танлаб олаверарди!
Айтганча сизлар ҳали хафа бўлмай турсаларинг бўлади, вазирлик ҳалиям бўлса бу йилги формани сизларникидан сотиб олишга таъкидлабди-ку:

...ота-оналарга жойларда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан белгиланган тадбиркорлар маҳсулотларини харид қилиш бўйича барча мутасадди раҳбарларга кўрсатма берилиши таъкидланди (c)

Хуллас ўртоқлар, монополлар ҳам баъзи баъзида йиғлаб туради - лекин минг афсуски сизу биздан кам йиғлайди...


31-May kuni Xalq ta'limi Vazirligiga IDUMIlar qabuli haqida savol bilan murojaat qilgan edim. Shu savolga Vazirlik Matbuot xizmati rasmiy javob yo'llashdi:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 173-сонли қарори билан Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида низом тасдиқланган.
Ҳозирги кунда мазкур низомга ўзгартиришлар киритиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган. Ҳужжат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига қабул жараёнларига ўзгартириш киритишни таклиф этади.
Фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига квота мазкур қарорга ўзгартириш киритилганидан сўнг белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда мактаб-интернатларига ҳужжатлар қабул қилиш жараёни 1-20 июль ва ихтисослашган мактабларда 1-31 июлда ўтказилган. Мактабга танловлар 5-20 август кунлари орасида ўтказилади.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги бошқа бинога кўчиши муносабати билан телефон рақамлари вақтинчалик фаолият юритмаётганини маълум қиламиз.


Ma'lumot uchun https://regulation.gov.uz/uz/document/3098

Xalq ta'limi vazirligi matbuot xizmati


Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига саволимиз бор, бу саволларга Республика бўйича минглаб кишилар жавоб тополмай юрганини кўриб турибмиз ва муҳим деб ўйлаймиз.

Гап шундаки Республика айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб интернатлари (ИДУМИ) шу кунгача 5-синфдан қабул қилинар эди, уларга қабул квоталари феврал, март ойларидаёқ аниқ бўлар, 1-июндан 4-синф ўқувчилари хужжатлари қабул қилинар эди.

Лекин бу йил шу кунгача Республика ИДУМИларининг биронтасига бу йилги қабул бўйича биронта маълумот берилмаяпти, қабул квоталари белгиланмаяпти.

Бу жараён кўплаб ота оналар ва педагогларни кутишига, тушунмовчилигига, табиийки миш мишларга сабаб бўлмоқда.

Бу хақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматидан маълумот олиб бўлмаяпти, телефон рақамларини ҳеч ким кўтармаяпти.

Вазирликдан бу хақда, ИДУМИлар тақдири хақида халққа тушунтириш беришларини илтимос қиламиз, кутиб қоламиз.


Kulishniyam kuyishniyam bilmaysan bu xatlarni o'qib😢😳🙈




"Like bos"

Халқ таълими вазирлигининг расмий канали бор, "Xalq ta'limi vazirligi"номли, 62700 га яқин аъзоси бор. Энг сўнги хабарларни бериб боради. Лекин яқинда шу канал бир лойиҳаси ўз даражасига ярашмаган бир лойиҳа бошладики шу кунгача кулимсираб қабул қилаётган бу ишни энди кимсан вазирликнинг шундай расмий каналида кўриб кулишниям йиғлашниям билмай қолдим.
Гап шундаки, шу кунгача айрим таълимга доир каналлар бир биридан ажабланарли, энсангни қотирадиган танловлар ташкил қилиб келаётган эди, тушунтираман, масалан сиз 1-2 минг кишилик таълим группаларида бўлсангиз, биттаси шарта бир ҳаволани ташлайдиде, илтимос шу "палончи"га овоз беринглар, дейди, каналига ҳавола орқали ўтсангиз ўнлаб, юзлаб ана шундай иштирокчилар "аёвсиз жанг" қилаётган бўладилар. Ундай танловларни шу кунгача, Ёшлар етакчилари сардорлари ўртасида, Устозлар ўртасида, директорлар ўртасида, Туман Халқ таълими бўлимлари ўртасидагиларни кўрдик, ғолибларни аниқладик, роса байрамлар қилишгандир ютганлар😉
Энди яқиндан, буён у группага кирсам ҳам, бу группага кирсам ҳам бир сўровнома ўша, юқорида айтганим Халқ таълими расмий канали ўтказаётган "танлов"дан бошқа нарса кўрмаяпман, Мени дастлаб қизиқтиргани - унинг саволи ажойиб: ХТВнинг қайси ҳудудий бошқармаси қолганларга нисбатан ўз фаолиятини самарали ташкил этган? дейилган.
Нима десам экан, масаланде мен Фарғоналикман, йилда бир марта "Облоно"га бораман, "Районо"га ҳам ишим тушганда кираман, мен аввало Фарғона ХТБсини қандай ишлаётганиниям билмаган холда бошқа вилоятдагилар бошқармалари билан қандай таққослаб бероламан?
Бунда ким қайси вилоятлик бўлса ўшани ўйлаб ўтирмасдан босиши сўров тайёрланаётгандаёқ аниқ бўлса ундан кўра "Однокласники" тармоғидаги сўровномани қўйиб қўяқолган маъқулмасми дейман, масалан "Ким қайси вилоятдаааан" каби классик сўровнома ёки "вилоятинг "Облоноси"ни севсанг клас боооссс!" каби ҳис туйғулари билан ўйнашадиган сўровномами дейманде.
Оптимистик фараларимни ёқиб айтадиган бўлсам бу сўровномадан мақсад телеграм каналларга обуначи йиғишнинг синовдан ўтиб пича эскирган усули кўзланган.
Йўқ, агарда сўровнома ташкилотчилари мақсад у эмас биз шу усул, учраган-кетган (оз эмас, 174 минг одам овоз берган) овоз орқали ғолиб Халқ таълими бошқармасини энг яхшисини аниқлаймиз, шунга ишонамиз, дейишса унда Халқ таълими тизимига раҳмим келади, ишонувринг бу сўровнома компаниябозликдан бошқаси эмас ва бунда энг яхши ўрин олган бошқарма аслида энг паст самарада ишлаётган ва аксинчаси ҳам бўлиши эхтимоли катта!

Эълон! Хамкасблар юкоридаги курсаткичдан келиб чикиб #### вилоят халк таълими бошкармаси 1 июнгача хакконий 1 уринни олиши керак. Дусларингиз ва якинларингизга юборинг ва купрок овоз тупланг.
(қайсидир группалардаги эълонлардан бири)

Хаққоний олиши керакми, марҳамат ўзини қийнаб ишласин, таълимдаги муаммоларни ҳал қилсин, қисқaси ўша вилояти таълимини хаққоний кўтарсин, халқ кўради қайси вилоят ХТБси яхши ишлаганини!

Мен ҳам шундай ютуқли ўйинларга қатнашганман , "like bos"ларга, лекин улар шунчаки ёшларни эрмаги бирон нимани ҳал қилмайдиган танловчалар эди, аммо бундай танловларни мана бундай компаниябозлик билан, вазирликнинг расмий канали орқали ўтказилиши шаҳсан менга жуда ғайритабиий туюлди, ножўя туюлди, балки - тағин билмадим шундай йўл билан таълим сохасига баҳо бериш мумкин бўлса ўзларинг биласизлар Вазирликдагилар ва овоз берган 170 минглик ахоли ўзимизга ярашадиган иш қилсак яхшийди дейманде...


Assalomu alaykum, videodarslar nega to'xtab qoldi, deyishmoqda, IDUMIda yil yakunlari va tirikchilik yuzasidan qo'shimcha kurslar qilganim uchun vaqt masalasi judda juda menga bo'ysunmayapti... 2-3 darsni tayyorlaganman, birato'la 9-sinf algebrasini joylash niyatidaman, shuni xarakatatida va o'yidaman doimgi xayolimda turgan yelkamdagi mas'uloyat.

Bu mening hobbiyim, albatta Xudo hohlasa barcha darslarni joylayman, faqat menga yana ozgina fursat kerak buning uchun, (ta'til yaqin, ancha ishlar kamayadi) sizlarga yana bir bor menga shukanalada turib motivatsiya berayotganingiz, kechib chiqib ketmaganingiz uchun uyatdan qizargan yuz bilan rahmat aytaman, rahmat ishonchlaringizni oqlayman!


Репост из: ТАҒО ТАЙМ
Бугуннинг «жадидчи»лари

Ҳар даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлади. Ўтган асрнинг бошларида миллат, халқ учун қайғурган эрксевар аждодларимиз тарихга “жадидлар” номи билан кириб, бугунги кунда “қаҳрамонлар” сифатида эътироф этиладилар. “Жадид” сўзи араб тилидан “янги”, “янгилик” маъноларини билдиради. Ўша даврда Авлоний, Фитрат, Қордирий, Чўлпон каби маърифатпарварлар тузумга янгилик жорий этишга уринганлар. Шунинг учун ҳам бу “жадидчилик ҳаракати” деб номланган. Бу ҳаракат намоёндалари миллатнинг аҳволи ва келажаги, жамиятнинг муаммолари ҳақида жон куйдиришда бошқалардан анча жасоратли бўлганлар. Ҳақиқий ватанпарварларга хос фидоийлик билан адолат учун, эрк учун, фаровон ҳаёт йўлида жонларини хатарга қўйганлар.

Тарих такрорланади, дейишади. Ҳа, замон, вақт, тузум ўзгаргани билан инсон ўша-ўша... Тарихни инсон яратгани учун ҳам у такрорланади. Бугунги кунда 100 йил муқаддам юз берган тарих такрорланмоқда. Фақат энди ўша пайтдаги жадидлар номи бугун бошқача... Блогерлар!

Мен бугун фаолият олиб бораётган блогерларни (албатта ҳаммасини эмас) ўша аждодларимизга ўхшатаман. Жамиятнинг қусурларини очишда, бу борада жидду жаҳд кўрсатишда, адолат учун курашишда жадидлар қони уларнинг томирида оқаётгандек.

Бугун фикрлари билан кенг жамоатчилик орасида эътибор тортган блогерлар жуда кўп. Умид Гафуров (Тролл. Уз) Хушнудбек, Нурбек Алимов, Нозим Сафаров, Давлетов, Муслим Мирзажонов, Исроил Тиллабоев, Али Қаҳҳоров, Элдор Асанов, Жамшид Ниёзов, Қаҳрамон Асланов, Ғайрат Йўлдош каби ижодкорлар “Раис Бува”, “Уюшмаган Ёшлар” каби блоглар эгаларининг фикри жамиятда ўзгартириш қилишга қодир! Уларнинг фикри билан ҳисоблашилади, ҳеч бўлмаганда қизиқилади. Тўғри, бугун уларни ёқламайдиган, душман сифатида қарайдиганлар ҳам йўқ эмас, (“жадид”ларда ҳам шундай бўлган, бу ҳам тарихнинг такрорланишига мисол) бироқ, блогерларимизни бу чўчитаётгани йўқ. Ўхшатишга ўхшатдиму, лекин бугуннинг блогерларида жадидларнинг фақат ғоялари, ҳаракатлари, характери акс этишини чин дилдан истардим. Уларнинг аччиқ қисмати эса, тарихнинг бошқа такрорланмайдиган қора саҳифаси бўлиб қолсин...

Ҳамза Жумаев.

Каналга ўтиш

https://t.me/joinchat/AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA




Қарорга шарҳ

Умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди.

2019 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий вa ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланди.

Бу қарорга қисқагина шарҳлаб ўтсак, шу йил январдан педагогларга асосий дарслари учун 24% ойлик иш ҳақлари ошган холда соатбай дарс бериш нарҳи ошмаган эди. Эндиликда навбат соатбай иш ҳақини оширишга келди.

Қуйидаги суратда мактаб педагогларига соатбай ҳақ тўлашнинг шу кунгача, қарор чиққунгача нарҳлари келтирилган, энди қарор чиққач шу соатбай нарҳлар қуйидагича бўлади:

Масалан олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси январдан янги нарҳлар 2 225 865 сўм

базавий тариф ставкасини 1,2 % ҳисобида ошганида қанча бўлишини ҳисоблаймиз -

2 225 865 х 1.2 / 100 = 26 710.38 чиқади. Бунда бир соат соатбай ҳақ келиб чиқади.

Фараз қилайлик шу олий тоифали ўқитувчи ўз асосий мактабидан бошқа мактабда ҳафталик 7 соат дарс берса у қанча ойлик олишини келинг ҳисоблаб кўрамиз:

(Маълумот учун 1 ой (30 кун) 4.3 ҳафта)

яъни 7 соат х 4.3 ҳафта = 30.1 соат дарс ўтган,

30.1 * 26 710 = 803 971 сўм бўлади
Бу Олий тоифали ўқитувчининг соатбай олиши керак бўлган ойлиги. Қолган тоифа эгалари ўзларининг ойликларини шу йўсинда ҳисоблаб олишлари мумкин.


Репост из: Бугуннинг гапи | Уйда қолинг
Ўқитувчилар ҳаммасига айбдор ҳам, жавобгар ҳам, масъул ҳам эмас!

Исроил Тиллабоевнинг ўқитувчиларнинг дард-у аламига йўғрилган постини улашганимдан сўнг канал аъзоларидан бири қўйидаги шу гапларни ёзиб юборибди.
Очиғи, мен мактабларда ўқувчиларнинг уришгача бориб етадиган жазолар билан жазоланишларига мутлақо қаршиман. Аммо, айни масалада яна бир муҳим жиҳат бор. Ўқитувчи яхши, мулоҳазали ва ўз ўқувчиларининг билимли бўлишлари учун жон куйдиради. Ўқувчини уриш ҳақида мутлақо ўйламайди ва бундай нияти ҳам йўқ. Ана шундай ҳолатда синфдаги 25 та ўқувчининг камида 15-20 таси билим олишга чанқоқ ўқувчилар. Қолган 5-10 та ўқувчилар орасидаги айрим ўқувчилар ўзи ўқимай ўқитувчининг асабига теккани камдай, яна дарс пайтида тўполон қилиб ўтириб ўқитувчига бошқа билим олишни хоҳловчи ўқувчиларга нормаль дарс ўтишига ҳам қўйишмайди. Ана шундай ҳолатлар ҳам ҳар қандай оғир-босиқ ўқитувчини мувозанатдан чиқаради. Шундай ҳолатда ўқитувчи қандай йўл тутиши кераклигини ҳам билмайман.
Лекин бир нарсани биламан: Ота-оналар ўз фарзандларини тарбиясини эплаб олмай ҳамма айбни ҳам, маъсулиятни ҳам ўқитувчиларга ағдаришаяпти.

Таклифим: Халқ таълими вазирлигининг кўрсатмаси ёки бошқа қандайдир қонун-қоидалар билан ўқитувчиларни мактабда ўтказаётган вақтидан бошқа вақтда ўқитувчи улар учун мутлақо жавобгар бўлмаслигини таъминлаш керак. Аслида ҳозир ҳам шундай. Аммо бунга ҳеч ким амал қилмаяпти ва қўйида ёзилганидай ўқувчининг ярим кечада дискотекада юришига ҳам ўқитувчини жавобгар қилишаяпти. Ўқитувчини асабини эговлаб уни ўз касбидан совутиб юборадиган бундай ахмоқона тизимни таг-туги билан қўпориб ташлаш керак. Ўқитувчи ҳам одамга ўхшаб яшаши керак. Безори болани ўқитувчи эмас, ота-онаси тарбияласин. Тарбиялай олмаяптими, уйи олдидаги мактаб ўқитувчисини айбламай, безори боласини махсус болалар мактабига топширсин.

Onam o'qituvchi, 54 yoshda. Alloh nasib qilsa yaqin oylarda pensiyaga chiqadi. Buni biz uch farzand orziqib kutyapmiz. Chunki onamni maktab, aniqrog'i maktab o'quvchilari keyingi yillarda juda qaritdi. 25 yoshida dadam vafot etib beva qolganlar. Onam o'sha davrlarda ham hozirgidek qiyinchilik ko'rmagan bo'lsalar kerak.

Nega endi o'quvchi tungi klubda reyd davomida qo'lga tushadiyu, kechki soat 22 yoki 23 lar atrofida sodir bo'lgan bu voqea uchun o'qituvchi jazolanishi, ogohlantirish olishi,  maoshidan kesib olinishi kerak?
Ahir kechki 22 va 23 larda o'quvchi uchun ota-ona javobgar bo'lmaydimi?! Nega bunaqa paytlarda o'qituvchi jazolanishi kerak?
Odob axloqi yaxshi bo'lmagan, darslarga to'liq qatnashmagan o'quvchini jazolashi, ya'ni urushib bersa, yoki bir ikki tarsaki tortsa o'sha o'qituvchi  "internet yulduzi" ga aylanishi kerak?  8-sinf o'quvchisi amakisining o'g'lidan homilador bo'lsa, e'tibor qiling bir uyda yashaydigan amakisining o'g'lidan bo‘lsa ham ularni o‘sha uyda nazorat qilishi lozim bo‘lgan ota-onasi yoki boshqa vasiy shaxslar emas, balki o‘qituvchilar javobgar bo‘lishini qanday tushunish mumkin?
Ularning yaqinligi o'z uylarida boshlanib yana shu yerda tugasa-yu,  lekin bunga ham o'qituvchi javob bersa va hatto maktabning kamida 2 yoki uch xodimi ishdan bo'shatilsa bu nima degan gap axir?! Onam va opam ana shunday og‘ir sharoitda o‘qituvchilik qilayaptilar. Dadam rahmatli ham pedagog bo'lganlar. Yahshiyam men bu soxadan, kasbdan yiroqman.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw


Ота оналар оқ илон оппоқ илон, ўқитувчи кобра илонми?

Кунда кунора интернетда ўқитувчи хақида тарқатилган видеоларни кўриб деярли ўрганиб қолдик, ҳа ишонаверинг ўрганиб қолдик. Мана шуниси аслида ёмони, ўрганиб қолиш оқибати, чунки бу жараёнда йиллар, асрлар давомида эъзозланиб келинган УСТОЗ номи баджаҳл, жазавали, қахрли касб сифатида сизу бизни (асосан ўқитувчи бўлмаганларни) онг остида шаклланиб қолишига хизмат қилиши мумкин - буниси фожеа, ишалб турган ричагни бир механизми ишдан чиқади, бутун жараёнга таъсири катта бўлади.
Номма ном санамай, ҳар бир шу каби ўқитувчилар видеоси чиққанда қўрқиб кетаман, шуни ўрнида мен бўлишим мумкин эди, чунки мен ҳам янги педагогик жараёнларимда асабим кўтармай ўқувчиларни қаттиқ жавраганман ҳам, шапалоқ ҳам тортганман ҳам, бошқа иложи қолмаган вақтларида албатта. Менимча реал қарасак умрида ўқувчисини бир шапалоқ солмаган ва ёки қаттиқ жавраб ташламаган ўқитувчи йўқ, келинг унда адолатли иш қилайлик - Ўзбекистондаги ҳамма ўқитувчини ишдан бўшатворайлик мен билан бирга, ахир биз ўқувчимизни 5 та синфга кириб 6-синфга кирган пайтда - 150 та ўқувчи билан муомала қилиб ўқитиб 180-болаларга кирган ўша машъум кунда урганмизку!? Ахир биз жиноятчимизку мана? "Ўқитувчилааар? чиқар ҳаммасини, об кир тракторчиларни!"©

Энг ёмони бу видеони сизнинг қоракўз ўқувчиларингиз видеога олиб тарқатиб юбормоқда, хооооов бола эшит: устоз рози Худо рози! Устозингни ишдан олиб бутун мамлакатга шарманда қилиб, уни ишдан бўшаткизиб қарғишига қолсанг икки дунёда косанг оқармайди!

Хурматли ота оналар, ойда бир марта 8-9-синф боласига вазивангни олиб келчи, нималарни ўрганяпсан, дейишга сериалу чойхонадан вақт тополмай бор юкини мактабга юклаб қўяётган, мактабда, дарсда одобли бўлгин, устозингни дилини оғритма, демайдиган, ота оналар мажлисларига чақирса вақтим йўқ деб йилда бир келмай туриб устози бир оғиз қаттиқ гапирса безори боласини олдига солиб келадиган ота оналар, сизларга саволим: ўзингиз мактаб даврингизда бирон марта калтак емаганмисиз, росссаям егансиз-да, биииир урса деразадан учирворган ўқитувчиларни жуда кўп эшитганмиз, уйингизга келиб дадангизга айтсангиз дадангизам камар билан савалаганини эшитганмиз, бир жойингиз камайиб қолдими шу калтакдан? Сизнингча мен ўқитувчиманку, дарс ўтииииб бориб парталар орасида юриб жимгина ўтирган ўқувчини шарақ-шарақ қўйворяпманми, болангизни тарбияси билан қачон шуғуллангансиз амру маъруф қилиб охирги марта? Болангизку ҳали вояга етмаган, оқ-қорани танимайди, сизчи, сиз ҳам нахотки билмайсиз Устознинг қарғиши тиккалай тегишини???
"Маҳабхорат"да бир воқеа бор, исмлари эсимда йўқ, қайсидир устози ўз шогирдидан жуда қаттиқ ранжиганда, илоё мен берган билим хаётингдаги энг керак пайтда ёрдам бермай панд егин, деб қарғайди. Натижада ўша шогирд айни уруш пайтида камон тортолмай қолиб ўлади. Фалсафани кўряпсизми, бу, хаётда устоз дуоси ёки дуоибади қанчалар тегишига ишора бу!

Хурматли ота оналар, замон ўзгардими, энди болангизни эти сизга, суяги ўқитувчигами? Марҳамат қилиб болангизни тарбиялаб қўйинг, ўқитувчи билим беришига қўйиб беринг болангизга ва болангизнинг синфдошларига, ўқувчини ураман деб кирмайди ўқитувчи, ўқитаман деб киради, хаққингни бил, дейишимиз,яхши, лекин давлат текин ўқитиб қўядиган мактабда ўқувчининг бурчи ўз эркинлиги бошқалар эркинлигига даҳл қилмаслигини ҳар куни мактабга кетаётганда уқтириб жўнатинг, эртага ҳамма нарсадан норози, муттахам терпила инсон эмас, ўзининг хуқуқиниям буздириб қўймайдиган, керак бўлса курашадиган, ўз навбатида бошқалар хуқуқиниям хурмат қиладиган билимли инсон қилиб етиштиришимиз керак, менимча тушундингиз фарқини, омон бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазирликнинг жавоби
(25 мб)


Кеча Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган Йўл қоидаларига киритилган янги ўзгартиришларга бағишланган матбуот анжуманида қатнашдим. Ички ишлар вазирлигининг коттаконлари (ГАИ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров ва бошқалар)га янги қарор бўйича ўзимни саволимни бердим.
Янги қарор лойиҳаси халқнинг мухокамасига қўйилмаган деб юрган эдик барчамиз, йўқ қўйганмиз, дейишди, хақиқатан ҳам қўйилган экан, саноқли таклифлар берилган экан (излаб топдик) демак шу борада жамоатчилик билан ишлаш кучайтириши керак Ички ишлар вазирлиги, ахоли ҳам худди менга ўхшаб осмондан тушиб қолгандек кўрмасди лойиҳа билан аввалдан танишиб борса. Масалан аниқ ишонаман ва қўрқаманки анув айланма йўлдан (круг) ўтишга киритилган ўзгартиришни хайдовчилар адашмай қўллаб олиши анча дағмаза бўлади, худди бир кунда машиналарни чап қўл қодаси ўнг қўлга алиштириб қўйилгандек...

Кейинги саволим, бу қарор қабул қилингач эртасигаёқ амалга ошиши керак эди, чунки қарорда бир ой муддатда кучга кирсин, демаган. Ички ишлар вазирлиги бу қарорни мен каби ҳеч ким эшитмаганлини билди шекилли, бир ой муддатгача янги жарималарни қўлламаймиз деб қарор чиқарди, қайтараман, Вазирлар маҳкамаси эртадан амалда, деган қарорларни қачон ўз вақтида бажаришади, дейлик бу-ку халқнинг фойдасига, майли, лекин бошқа қарорлар бўладики, уни Вазирлар Маҳкамаси чиқарган заҳоти амалиётга жорий қилиш зарур, дейлик пропискага киритилган ўзгартиришлар ҳам ортга сурилаётган холатларини ижтимоий тармоқда кўп ўқияпмизку, мен шундай қилиш ноқонуний иш эмасми, деган маънода сўрадим.

P.S: Умримда 1-марта Вазирлик матбуот анжуманида қатнашдим, журналистлар кўплигидан вақт етмаса керак деб ўйлагандим, қаерда - саноқли журналистларни кўрдим, бари формалилар ўтиргаига адашиб бошқа ўз йиғилишларига кириб қолибман шекилли, деб ўйлабман, кейин сўрасам журналистлар эшитмаганмиз, дейишди, ташкилотчилар журналистларни овора қилмасдан матбуот анжумани ўтказмоқчи шекилли, деб яхши гумонга бориб қўяқолдим😉😉😉

Показано 20 последних публикаций.

475

подписчиков
Статистика канала