Тузатиш: Муфтий “Вақф”даги юлғичларга рахнамо бўлмаган
“Вақф” фонди раҳбари Абдуллаев Исохон Неъматуллаевич Самарқанддаги фонд ерини сотиб юбориш айблови билан қамалгани ҳақида ҳабар берган эдик. Шу мақоладаги гаплар асосан тасдиқланди. Фақат битта янглишлик кетган. Мақолада “Вақф” фондидаги юлғичларга бошқалар қатори муфтий ҳам “раҳнамо” деган янглиш жумла кетган. Элтузнинг диний қўмита ва муфтиятдаги манбаларининг билдиришича Муфтий ва халқаро мусулмон олимлар иттифоқи ( الاتحاد العالمي لعلماء المسلمين) ташкилоти аъзоси Нуриддин Холиқназаровнинг “Вақф” ташкилотидаги кирдикорларга алоқаси йўқ. Бундан олдин Нуриддин Холиқназаров бу муаммоларга йўл қўйилиши олдини олиш учун Бош вазири ва бошқа мутасаддиларга мурожаат қилган.
Нуриддин Холиқназаровнинг “Умрадан” қайтганларнинг дабдаба билан тўй қилиши¸ понт ва мақтанчоқлик¸ диний такфирга қарши экани хамда дунëвий давлат қоидаларига шу давлатда яшайдиган мусулмонлар қатъий амал қилиши ҳақидаги гаплари ва турли қарашларга тоқатлилик борасидаги фикрларини Элтуз олқишлайди. Нуриддин домланинг "кийим кийишда ҳам ҳаддимиздан ошяпмиз. Қанақадир кўриниш ёки кийим билан тақводор бўлинмайди. Бизнинг мазҳабимиз аёлларнинг юзини беркитишга буюрмаган." деган гапларига Элтуз ҳам қўшилади.
Элтуз жамоаси Муфтий Нуриддин Холиқназаров дуоси ижобат бўлишиини тилаб қолади.