Rassom Tuz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Шок-контент


ТУЗ номи билан танилган рассом ва ëзувчининг кундалиги.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Шок-контент
Статистика
Фильтр публикаций


Тузатиш: Муфтий “Вақф”даги юлғичларга рахнамо бўлмаган
“Вақф” фонди раҳбари Абдуллаев Исохон Неъматуллаевич Самарқанддаги фонд ерини сотиб юбориш айблови билан қамалгани ҳақида ҳабар берган эдик. Шу мақоладаги гаплар асосан тасдиқланди. Фақат битта янглишлик кетган. Мақолада “Вақф” фондидаги юлғичларга бошқалар қатори муфтий ҳам “раҳнамо” деган янглиш жумла кетган. Элтузнинг диний қўмита ва муфтиятдаги манбаларининг билдиришича Муфтий ва халқаро мусулмон олимлар иттифоқи ( الاتحاد العالمي لعلماء المسلمين) ташкилоти аъзоси Нуриддин Холиқназаровнинг “Вақф” ташкилотидаги кирдикорларга алоқаси йўқ. Бундан олдин Нуриддин Холиқназаров бу муаммоларга йўл қўйилиши олдини олиш учун Бош вазири ва бошқа мутасаддиларга мурожаат қилган.
Нуриддин Холиқназаровнинг “Умрадан” қайтганларнинг дабдаба билан тўй қилиши¸ понт ва мақтанчоқлик¸ диний такфирга қарши экани хамда дунëвий давлат қоидаларига шу давлатда яшайдиган мусулмонлар қатъий амал қилиши ҳақидаги гаплари ва турли қарашларга тоқатлилик борасидаги фикрларини Элтуз олқишлайди. Нуриддин домланинг "кийим кийишда ҳам ҳаддимиздан ошяпмиз. Қанақадир кўриниш ёки кийим билан тақводор бўлинмайди. Бизнинг мазҳабимиз аёлларнинг юзини беркитишга буюрмаган." деган гапларига Элтуз ҳам қўшилади.
Элтуз жамоаси Муфтий Нуриддин Холиқназаров дуоси ижобат бўлишиини тилаб қолади.




“ВАҚФ” ФОНДИ РАИСИ ИСОХОН АБДУЛЛАЕВ ҲИБСГА ОЛИНДИ

Вақт ҳақиқатнинг энг яхши дўсти. Зотан вақт барча сирларни фош қилади – “Вақф” фондида ҳам худди шундай бўлмоқда.

28-январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари ва молия маслаҳатчиси Алишер Эшимов лавозимидан олинди.

“Вақф” фонди раиси Абдуллаев Исохон Неъматуллаевич эса 30 январ куни Тошкентдаги “Гвардейский” изоляторига олиб кириб кетилган.

Бу икки фирибгар ўзаро тил бириктириб “Вақф” фонди балансидаги ерни сотиб юборган. Улар Самарқанддаги “Вақф” ер майдонининг нархини 360 минг доллар деб белгилашган. “Вақф” раиси қўлга олинган.

Бироқ лавозимидан олинган Алишер Эшимов терговдан қутилиб қолди. Тузилмани ичдан биладиган мулозимларнинг таъкидлашича, дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва муфтий Нуриддин Холиқназаров биргаликда “Вақф” фонди ерларини сотиб юборган молия маслаҳатчиси Алишер Эшимовни жавобгарликдан қутқариб қолишган.

“Вақф”даги яна бир жиноят юзага чиқди. Фонднинг бош ҳисобчи Ҳумоюн Сиддиков, молия маслаҳатчиси Алишер Эшимов, иш бошқарувчи Рустам Жабборовлар биргаликда ҳаж сумкаси ва нимчаларини сотиб тадбиркорликни йўлга қўйишган.

Улар “Мирмани» номли маҳаллий фабрикадан сумка ва нимчаларни 30 минг сўмга сотиб олиб, зиёратчиларга 40-50 минг сўмдан ҳужжатлаштиришган. Бироқ бу гуруҳда бош ҳисобчи Ҳумоюн Сиддиков муфтийнинг куёви бўлгани сабаб иш яна босди-босди қилинди.

“Вақф” фонди раҳбари Абдуллаев Исохон Неъматуллаевич Самарқанддаги фонд ерини сотиб юбориш айблови билан ҳозир якка ўзи қўлга олинган. Қолган ҳамтовоқлар Диний қўмита раиси ва муфтий раҳнамолиги сабаб жавобгарликка тортилмади.

Элтуз нашри “Вақф” фондидаги шубҳали хатти-ҳаракатлар, фирибгарлик ва бошқа тур жиноятлар ҳақида постлар бир неча мақолалар эълон қилган.

Хусусан, тарихий обидаларнинг “Вақф” фонди балансига ўтказиб юборилиши молиявий жиноятларга кенг йўл очиши ҳақида ҳам сўз юритганмиз.

Жамоатчилик бу масала юзасидан қоқ иккига бўлиниб, бир гуруҳ маълумотларни тасдиқлагани ҳолда, бошқа бир гуруҳ нашрни туҳматчиликда айблаган эди. Мана шу кунларда “Вақф” фонди раҳбариятининг кирдикорлари бирма-бир юзага чиқяпти.

Ҳозирча фақат фонд раиси қўлга олинди.

Ҳар байрамда 5-6 миллион сўм мукофот пули оладиган мулозимлар ва уларга бош қош бўлган муфтий, унинг куёвига навбат қачон етади?

Элтуз “Вақф” фонди атрофида кечаётган жараёнларни ёритишда давом этади.




Улар Франция чеккасидаги Форбах шаҳарчасида яшашади. 1918 йили Софиянинг онаси ичбурғидан ўлади. София эса Форбаҳдаги уйни сотиб Парижга кўчиб кетади. София 1982 йилнинг февраль ойида 90дан ошиб Парижда оламдан ўтади. София бошқа эр қилмади. София умрининг сўнги кунигача француз гул ширкатидан ҳар тонг бир сават хризантема олиб турди. 1940 йили немислар Францияни ишғол қилган пайтда ҳам гулдасталар келишда давом этди. Иқтисодий қийналган пайтда София бу гулларни сотиб кунига яратди. Ширкат София ўлганидан кейин ҳам унинг мозорига ҳар куни гул элтишда давом этди. Париждаги Пер Лашез қабристонида мунғайган қабр бор. Қабр олдида ҳар куни бир сават хризантема туради.
@Rassom Tuz


София қабри устидаги хризантема

Қилмиш мани бир дилбари зебо ошиқ,
Бошдин оёқи латифу раъно ошиқ,
Йўқ мумкин ўзи холи ҳамсуҳбати ман,
Бўлғайму манингдек яна пайдо ошиқ.
(Мадримхон 1908. С.Петербург)

Бир қисса ëздим. Севги қиссаси. Воқеа 1908 йили Россия империясида рўй беради. Хива хони Мадримхон иккиланжи Санкт Петербургда эканида Хивадан келтирилган ипакдан соëбон ишлаб чиқарадиган фабрикани бориб кўради. Бу фабрикада нозик бармоқлари билан қамишга оқ ипак рўйжа ўраëтган 16 яшар София исмли яхудий қиз 58 яшар хон оғамизни юрагидан уради. Ўша куни хон биратни Россия империяси сарой ишлари вазири Владимир Борисович Фредерикс қабул қилиши керак эди. Аммо "севиб қолган хон" бағрини муздай полга бериб кўзидан шашқатор ëшлар тўкиб "ул гўзал ҳажрида" радифли ғазаллар ëзарди. Икки кун ўтиб хон оға оқ пошшо Николай бирламчи қўлидан Биринчи даражали муқаддас Владимир ўрденини олади. Маросимдан кейин Николай ва унинг хотини княгиня Александра Фёдоровна хон оға билан чой ичишади. Александра Фёдоровна ўзига хос назокат билан Мадримхон тўни устидаги ўрденнинг бриллиант шокилаларини тўғирлаб қўйиб. "Нега маюссиз хон хазратим" дейди. Бу гапни эшитган хоннинг кўзидан икки дона кўз ëши бриллиант донаси каби думалаб думалаб думалаб тушиб кетади. Александра Фёдоровна хон оғага бурчагига АФ деган кашта қавилган оқ рўмолча узатади. Княгиня ички туйғу билан Мадримхоннинг севиб қолганини англайди. Қолган информацияни эса у ўз дўсти дарвиш Распутинга фол боқтириб билиб олади. Ипак фабрикасидаги ишлайддиган яхудий қизалоқ София ва онасини Александра Фёдоровна амри билан саройдаги маржа хонимлар ювинтириб тарантириб янги кийимлар кийдириб тўйга рози қилишади. Саройга яқин қозон тотор мулла Саид Афанди никоҳ ўқийди. Хон оға билан София бол ойини Петргофдаги гўзал саройда ўтказишади. Илк висол кечасидан бир кун ўтиб куръер Александра Фёдоровна номидан бир сават хризантема олиб келарди. "Мен ҳар куни эрталаб гулдаста олишни истайман" деди хоннинг хотинига айланган София. Хон оғамиз бой эди. Питердаги энг машхур француз гул дўконига буюртма берди. Ширкат ҳар куни бир сават оқ хризантема олиб келиб Софияга падарка қилиши керак. Хон оға Франция банкининг Россиядаги филиалида ҳисоб рақами очиб олтин хисобида катта пул ëтқизди. Банк бу пулни тижоратга тикиб фойдасини София учун гулларга сарфлашини маълум қилди. Шундан кейин ҳар куни бир сават гул София ëтоғининг эшиги олдида пайдо бўлди. Дунë ва сарой ташвишларидан этак силкиган хон любовьь марков бўлиб ëш хотини билан айшу ишратда эди. Хатто ўша бир ой ичида Софияга аталган ғазаллардан девон тартиб берди. Аммо хон у вассал бўлса ҳам хон. Давлат ҳатто Россия мустамлакаси бўлса ҳам давлат. Чопарлар Хивадан ташвишли хабарлар келтира бошлади. Ëвмудлар қўзғалиб босқинлар уюштирган. Каттабоғда эса озод қилинган қуллар одамларни уйини талаб бошлаган. Манғит беги билан Гурлан беги битта ўғлон болани талашиб низолашган. Хуллас хон оға Хивага қайтиши керак. Мана қайтишмоқда. София ва унинг онаси яъни хоннинг қайнонаси ҳам хонга йўлдош. Ниҳоят карвон Хоразм салтанати чегарасига келади. Жайхун сохилидаги Петро-Александровск шахрида бир кун тунаган хон оға кемада дарëдан кечиб Хонқага боради. Пойтахт Хивагача 30 км қолган. Аммо хоннинг катта хотини Хазорасп хокимининг қизи ўз устига яхудий кундош олишга қарши эди. Бу хотун бутун макрини ишга солади. Хивадаги уламолар ва маҳрамлар бориб хон оғага Софиядан ажралиш заруратини уқтиришади. Хонни хон қиладиган унинг атрофидаги аëнлардир. Гапнинг қисқаси хон бират София билан ажрашади. София бир муддат Хонқада қолиб кейин Питерга қайтиб кетади. Хон оға бўлса Хивага ëлғиз боради. Аммо унинг юраги ҳижрон азобида эди. Икки йил йиғлаб шиғиру ғазал ëзиб охирида ўлади. Севги азобида ўлади.
София эса бир муддат хон оғадан олган нафақа ҳисобидан Питерда яшайди. Ҳар куни француз гул ширкати Софиянинг уйига бир сават опоқ хризантема элтарди. Саватга илинган ëрлиқда "Мадримхон иккиланжининг севимли кадиси Софияга" деб ëзилган эди. Биринчи жахон уруши бошланишидан сал аввал София ва онаси Францияга кўчиб кетишади.




Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларни шиппак билан ургани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси муносабат билдирди. 
Аниқланишича, видеолавҳада акс этган ҳолат 2024 йил ноябрь ойида Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Р.Ш. ва ёрдамчи тарбиячи Д.С. лар томонидан содир этилган.


Каналга хужум ортида ким турибди?




Репост из: ELTUZ
15 ГЕКТАР ҚУЛУПНАЙЗОР БУЗИБ ТАШЛАНМОҚДА

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қўчқоровнинг буйруғи билан туманнинг Қодиробод ҳудудининг қирликларига экилган 15 гектар қулупнайзор бузиб ташланиш арафасида.

Бу ерларга эгалик қиладиган фермер Илҳомжон Мирзаолимовнинг айтишича, 2024 йилнинг бошида собиқ туман ҳокими, (ҳозирда Мингбулоқ тумани ҳокими) Аҳрор Мансуров фермерга экспортбоп маҳсулот етиштириш топшириғини берган.

Фермер сув чиқмайдиган, балл бонитети 40 дан кам бўлган ерлари борлигини, агар ўша ерда қулупнай етиштирса, уни ички бозордан ташқари четга экспорт қилиш мумкинлигини, қулупнайни мураббо қилиб қайта ишласа ҳам туманнинг экспорт салоҳияти ошиши мумкинлигини айтади.

Ҳоким қодирободликларнинг қулупнай етиштиришдаги тажрибаси юқорилиги учун фермерга ишчилар билан шартнома тузиб, қулупнай етиштиришни маъқуллайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Азиз ўқувчилаим. Бугун "Кечир амма" қиссасини ëзишга вақт топа олмадим. Бошқа бир қанча ишлар чиқди. Муаммоларга ечим изладим. А нуқтадан Б нуқтага минг километр юрдим. Лекин бу қиссани сизга албатта айтиб бераман.


Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами  427,7  млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан эҳтиёжманд оила аъзоларининг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолияти йўлга қўйилишини ташкиллаштирмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, М.Ф. ўзининг қариндошлари ва бошқа 5 нафар фуқароларга маҳалла ҳудудида яшамаган бўлсада, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ироқда қизларни 9 ёшдан эрга бериш бўйича қонун қабул қилинди




Ҳиндистонлик хотин эрига қизимизни ўқитамиз деб эрини буйрагини 11000 долларга соттириб пулини ўғирлаб ўйнаши билан қочиб кетди




Rivera савдо марказининг лифт шахтасида бир фаррош хотин ўлди. У лифт шахтасини тозалаётганда ускуна ҳаракатланишни бошлаган.Оқибатда ходим лифт тошлари қисиб қолиши оқибатида ўлган.


Герб остидан баëнот
Ўзбекистон гербини тагида башарани жиддий қилиб гапириб бошлаган манов артс хотинди кўриб "давлат тўнтариши ҳақида" хабар бермоқчи деб ўйлабман.
Бу хотин эса "сахнани ë тарк этаман ë тарк этмайман" деб мижғов гап айтиб ўтирибди.
Биринчидан хурматли Раъно Шодиева сиз давлатни тамсил қиладиган мулозиммиссикиз¸ сенат раиси¸ ëки президенмисизки герб тагида ўтириб "улусга саслансангиз"
Иккинчидан айтадиган гапини олдин аниқлаштириб олинг.
Сахнадан кетдингизми ¸ ë аллақачон кетилдими ëки ўзингизни тарозига солиб "қолинг опажон" деган гап кутяпсизми?
Ўзи саҳнага чиққандаям "мана мен саҳнага чиқяпман" деб тармоқда еълон берганмидингиз артист хоним.
Ҳеч ким нима хохлашини аниқ айтолмайдиган¸ ўзини тузуқ қуруқ ифодалай олматй майнавозчилик қиладиган мамлакатга айландик.


Бу матнни 2015 йили ëзгандим. Ўшанда блогерлик ҳали бугунги каби урф бўлмаган эди.
«Юзернинг ўлими
Ҳикоямиз қахрамони бўлган Юзер бир ўзи яшайди ва айни пайтда ижтимоий тармоқларнинг ашаддий фаоли.
Однакласники¸ ФБ¸ Ватсап¸ Твиттер¸ Инстаграм ва Телеграмда ўтиради.
Албатта қахрамонимиз скайп¸ вибер ва ЛЖ да ҳам фаол
Одамларни даҳшатга соладиган¸ қотиб кулдирадиган матн¸ расм ëки видеоларни тармоқларга юклашдан ошиғич завқ олади бу юзер.
Тўғрироғи у жойлаштирган нарсаларнинг бошқалар тарафидан ëқтирилиши ва изоҳланишидан лаззат олади.
Кунлардан бир кун Юзер тармоққа навбатдаги “бомба” маълумотни жойлаб¸ диванга ястанди.
Икки кўзи таблетда бўлган Юзер бу “бомба” нинг тармоқ иштирокчилари шуурида портиллашини кутар эди.
Аммо бирдан кутилмаган ҳолат юз берди. Ҳеч ким Юзер қўйган маълумотга қизиқмади¸ изҳламади ҳам.
Орадан бир соат ўтди. Яна ҳеч қандай акс –садо йўқ. Икки¸ уч соат ўтди.
Сукунат¸ бефарқлик..
Юзер асабийлашиб бошлади.
Интернет деб аталмиш ўргимчак тўридаги миллионлаб қуртлар Юзер қўйган емакдан воз кечишгандай эди.
Кечга бориб Юзер ҳасталаниб қолди. ..
Орадан уч ой ўтди. Ижара кечиккани боис¸ ўз калити билан эшикни очиб кирган уй эгаси қўлида таблетни маҳкам қисиб ушлаб ўтирган ҳолатда ўлиб қолган Юзер жасадини кўрди.
Жасад қуртлаб склетга айланиб кетган бўлса ҳам сими токка тиқилган таблет ойнаси ëришиб ишлаб турган эди.
Уй эгаси бу манзарани қўл телефонига расмга олиб тармоққа қўйди.
Таблет ушлаб ўтирган склет Юзернинг тасвири тармоқни ларзага солди.
Сал ўтмай бу тасвирни кўрганлар сони миллиондан ошди.
Миллиондан ошиқ кўрарманга эга бўлиш Юзернинг орзуси эди.
Бу орзу унга эмас уй эгасига насиб қилди.
Юзер ўз ўлими билан ўзи мансуб бўлган тармоқнинг навбатдаги юлдузига айланган эди.»

Показано 20 последних публикаций.