Бу матнни 2015 йили ëзгандим. Ўшанда блогерлик ҳали бугунги каби урф бўлмаган эди.
«Юзернинг ўлими
Ҳикоямиз қахрамони бўлган Юзер бир ўзи яшайди ва айни пайтда ижтимоий тармоқларнинг ашаддий фаоли.
Однакласники¸ ФБ¸ Ватсап¸ Твиттер¸ Инстаграм ва Телеграмда ўтиради.
Албатта қахрамонимиз скайп¸ вибер ва ЛЖ да ҳам фаол
Одамларни даҳшатга соладиган¸ қотиб кулдирадиган матн¸ расм ëки видеоларни тармоқларга юклашдан ошиғич завқ олади бу юзер.
Тўғрироғи у жойлаштирган нарсаларнинг бошқалар тарафидан ëқтирилиши ва изоҳланишидан лаззат олади.
Кунлардан бир кун Юзер тармоққа навбатдаги “бомба” маълумотни жойлаб¸ диванга ястанди.
Икки кўзи таблетда бўлган Юзер бу “бомба” нинг тармоқ иштирокчилари шуурида портиллашини кутар эди.
Аммо бирдан кутилмаган ҳолат юз берди. Ҳеч ким Юзер қўйган маълумотга қизиқмади¸ изҳламади ҳам.
Орадан бир соат ўтди. Яна ҳеч қандай акс –садо йўқ. Икки¸ уч соат ўтди.
Сукунат¸ бефарқлик..
Юзер асабийлашиб бошлади.
Интернет деб аталмиш ўргимчак тўридаги миллионлаб қуртлар Юзер қўйган емакдан воз кечишгандай эди.
Кечга бориб Юзер ҳасталаниб қолди. ..
Орадан уч ой ўтди. Ижара кечиккани боис¸ ўз калити билан эшикни очиб кирган уй эгаси қўлида таблетни маҳкам қисиб ушлаб ўтирган ҳолатда ўлиб қолган Юзер жасадини кўрди.
Жасад қуртлаб склетга айланиб кетган бўлса ҳам сими токка тиқилган таблет ойнаси ëришиб ишлаб турган эди.
Уй эгаси бу манзарани қўл телефонига расмга олиб тармоққа қўйди.
Таблет ушлаб ўтирган склет Юзернинг тасвири тармоқни ларзага солди.
Сал ўтмай бу тасвирни кўрганлар сони миллиондан ошди.
Миллиондан ошиқ кўрарманга эга бўлиш Юзернинг орзуси эди.
Бу орзу унга эмас уй эгасига насиб қилди.
Юзер ўз ўлими билан ўзи мансуб бўлган тармоқнинг навбатдаги юлдузига айланган эди.»