Илëс Сафаров: Эртанги бошлиқлар учун театр Миллий театр. Ота-онам ва бошқа яқинлар билан спектакль томошасига келганмиз. Залда биз билан бирга яна юзлаб томошабин. Аммо белгиланган вақт - 18:00 дан 15 дақиқа ўтди ҳамки, спектакль бошланаётгани йўқ. Театр хизматчиларидан кечикиш сабабини сўрасак, буни “Президент академиясидан меҳмонлар келиши керак, келишса, бошлайверамиз”, дея тушунтиришди. Жавоб оҳангидан сезилди-ки, одамларни куттириш уларга ҳам ёқаётгани йўқ. Аммо мажбурлар.
…
18:20. Меҳмонлардан дарак йўқ. Томошабинлар бетоқат бўляпти. Умумий қарсак тўрт-беш бор янграб ўтди.
…
18:25. Бутун зал кутган меҳмонлар ва ниҳоят кириб келди. Кўпи расмий кийинган, 35-40 ёшлардаги кишилар. Ўйлашимча, академия тингловчилари – бўлажак раҳбарлар.
Келганлар одамлар олдидан бир-бир ўтиб боришди-да, фахрли меҳмонлар учун белгиланган жой - ўрта қаторларга жойлашишди. Узоқ куттиргани учун ҳамманинг кўзи уларда. Аммо келганларда бирор ноқулайлик, куттирган инсонларидан уялиш, узр сўрашни кўрмадим.
18:27. Келганлар шарафига (ҳа, айнан шундай тушундим, томошабинлар учун эмас, келганлар шарафига) аталган спектакль бошланди…
….
27 дақиқали бу воқеадан ўнлаб хулосалар чиқариш мумкин. Улардан бири - одамларимиз ҳуқуқини талаб қилолмайди. Жамиятимиздаги барча муаммоларнинг илдизларидан бири шу. Катта бўлсин, кичик бўлсин, раҳбар деган номи бор экан, унга ҳамма нарса мумкин, деган қараш қонимизга сингиб кетган.
Табиий, раҳбарликка кўтарилиб, қора ойнали автомобилга ўтирган борки, шу қараш таъсирида ғурур, кеккайиш отига минади. Менга ҳамма нарса мумкин экан, деган қарашни ўзига сингдиради.
Муаммонинг кадрлар тайёрлаш тизимидаги энг олий даргоҳ – Давлат бошқарув академияси тингловчиларида ҳам давом этаётгани афсуслантирди…
Билмадим, сиз қандай тушиндингиз-у, мен шундай хулосалар қилдим.