ТУРКИЯДАГИ ФОЖИА: КОНТРАФАКТ АЛКОГОЛДАН ЎЛГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР СОНИ 14 КИШИГА ЕТДИ
16 январь куни Туркияда яна тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркаклар) контрафакт спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида Стамбулдаги Ўзбекистон бош консулхонаси маълум қилди.
Шу билан ўлган ўзбекистонликлар сони 17 январь ҳолатига кўра 14 нафарга етди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор.
Бош консулхона маълумотларига кўра, Стамбул шифохоналарида бошқа ўзбекистонликлар ҳам даволанмоқда. Уларнинг уч нафари оғир аҳволда.
Дипломатик миссия яна бир бор фуқароларни спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликка ва шахсий хавфсизликка алоҳида эътибор беришга чақиради. Ёрдам зарур бўлган тақдирда, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин: +90 553 541 17 17.
Охирги маълумотларга кўра, Туркияда суррогат алкоголни истеъмол қилиш оқибатида жами 88 киши заҳарланган, уларнинг 37 нафари ҳалок бўлган. Марҳумлар орасида ҳам турк фуқаролари, ҳам чет элликлар бор.
Стамбул ҳуқуқ-тартибот органлари жорий вазиятга қарши курашишга уринмоқда: фақат 16 январь куни улар ноқонуний айланмадан қарийб 33 тонна метил ва этил спирти мавжуд ичимликларни мусодара қилган. Мазкур ҳолат бўйича тўққиз киши қўлга олинган, бироқ уч нафари сўроқдан кейин озод қилинган.