Репост из: "Toshkent MTU" UK Rasmiy kanali
ЧИНОРКЕНТ” ТЕМИР ЙЎЛ БЕКАТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Давлатимиз раҳбарининг Бўстонлиқ туманига қилган ташрифлари давомида, ушбу ҳудудда туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларга транспорт хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш борасида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қатор ишлар амалга оширилди. 2024 йил декабрь ойида Тошкентдан Хўжакентга янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.
Хўжакентдан Чиноркентгача 1,5 км масофага темир йўл қурилди, шунингдек, “Чиноркент” темир йўл бекати қуриб битказилди ҳамда 22 январь куни фойдаланишга топширилди. Бу ерда 150 м узунликда перрон ҳамда соябон қурилиб, имконияти чекланган йўловчилар учун сирғанишга қарши плиталар ўрнатилди ҳамда йўловчилар учун ер ости туннели барпо этилди.
Эндиликда тошкентдан йўлга чиққан йўловчилар, сайёҳлар замонавий электропоездда “Чиноркент ” темир йўл бекатига бемалол етиб келиши мумкин.
Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
🕊 Telegram 🥈 Facebook 🥉Instagram