“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темир йўл ижтимоий хизматлари” муассасасига қарашли "Саломатлик" тиббий-санитар ёрдам поездида Афғонистоннинг Балх вилоятига ташриф буюрган шифокорлар тиббий кўрикни давом эттиришмоқда.
“Саломатлик” тиббий-санитар ёрдам поезди 15 хил турдаги тиббий асбоб ускуналар билан жихозланган ва жами 28 нафар тиббиёт ходими ва 5 нафар темир йўл мутахассислар билан таъминланган.
Ўтган 3 кун давомида шифокорлар Афғонистоннинг ўнлаб ҳудудларидан келган, жами 1300 нафардан зиёд фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Шулардан 576 нафари эркаклар, 464 нафари аёллар ва 273 нафари ёш болалардир.
Шунингдек, тиббий кўрик давомида афғон фуқароларига 1, 6 млрд сўмлик 50 турдаги дори-дармон ва гигиена воситалари тарқатилди.
Тиббий кўрик жорий йил 30 декабрига қадар давом этади.
Р
асмий саҳифаларимиз 👇 👇
🕊
Telegram 🥈
Facebook 🥉
Instagram