🔴 🟦🟦🟦
Марказ мутахассислари ЕОИИ Фармакопея қўмитаси йиғилишида иштирок этди
Жорий йилнинг 28 февраль куни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) Фармакопея қўмитасининг 77-сон йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтди. Ушбу халқаро тадбирда Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон вакиллари қаторида Ўзбекистон ҳам иштирок этди.
Йиғилишда мамлакатимиз номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, ф.ф.д., профессор Хабибулла Жалилов ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими мутахассислари қатнашди.
Онлайн анжуман кун тартибида гомеопатик дори воситалари, доривор ўсимлик хом ашёси ва бошқа фармакопея мақолаларига оид долзарб масалалар муҳокама қилиниб, ЕОИИ Фармакопеясидаги фармакопея стандартларини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube