⭕️⭕️⭕️⭕️
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртимиздаги барча дорихона маъсулларини огоҳлантиради!
Назорат қилувчи ваколатли органлар томонидан олиб борилаётган назорат тадбирларига қарамай айрим дорихоналар томонидан врач рецепти асосида берилиши лозим бўлган дори воситаларини рецептсиз сотиш ҳолати кўплаб кузатилмоқда.
Дорихоналар томонидан рецепт асосида бериладиган дори воситасини рецептсиз берилиши Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ:
❗️ Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта рецепт асосида бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибининг бузилиши лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда лицензиясининг бекор қилинишига асос бўлади. Шунингдек, дорихона манзили ва ходими тўғрисидаги маълумотлар махсус реестрга киритилади ва уч йил давомида сақланади.
Ушбу реестрга киритилган ходим шу давр ичида дорихонада масъул ходим сифатида фаолият юритишдан маҳрум бўлади шунингдек, реестрга киритилган манзилда шу давр ичида дорихона очиш тақиқланади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Мазкур ҳолатлар юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази барча дорихоналар масъулларидан ўз фаолиятларига масъулият билан ёндашишларини талаб этган ҳолда, рецепт асосида сотиладиган дори воситаларини сотиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида қуйидаги жавобгарлик чоралари белгиланганлиги эслатиб ўтади!
Дорихоналар томонидан рецепт асосида бериладиган дори воситасини рецептсиз берилиши Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ:
✏️ Дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.