🟦🟦🟦
Сифат ва аниқлик: Турк мутахассислари Марказда калибрлаш ишларини ўтказди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида ўлчаш ва синов амалиётларининг Oʻz DSt ISO/IEC 17025:2019 стандартига мувофиқ метрологик кузатувчанлик ва ишончлилигини таъминлаш борасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, Марказдаги универсал синов машиналарининг калибрлаш жараёни амалга оширилди. Мазкур ускуналар тиббий буюмларнинг муҳим физик хусусиятлари – “йиртилиш кучи”, “узилиш кучи”, “кенгайиши”, “чўзилувчанлиги” ҳамда “сиқишга бардошлилиги” каби кўрсаткичларини синовдан ўтказишда муҳим аҳамият эга.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги илмий-техник ҳамкорликнинг бу каби амалий жиҳатлари фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги сифат назоратини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Шу мақсадда Марказга Турк Стандартлар Институти Гебзе калибрлаш дирекцияси (Türk Standartları Enstitüsü Gebze Calibration Directorate) мутахассислари таклиф этилди. Ташриф доирасида томонлар Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифати назорати лабораториясида амалга оширилаётган ўлчаш ва синов жараёнларининг аниқлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.