✏️✏️✏️
Рақамли маркировкаланманган дори воситаларини сотиб олиш чакана савдо қоидаларининг бузилиши ҳисобланади!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари”нинг 96-банди “б” кичик бандига мувофиқ қуйидагилар чакана савдо қоидаларининг бузилиши ҳисобланади:
🧑💻 Эслатиб ўтамиз, дори воситаларини рақамли маркировкалаш бўйича қўшимча маълумот олиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлимига (тел: 71 203-01-01 (ички рақам: 2480) ҳамда “Asl belgisi” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими оператори “CRPT TURON” МЧЖга (тел: 71 203-88-72) мурожаат қилишингиз мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Рақамли маркировкаланманган дори воситаларини сотиб олиш чакана савдо қоидаларининг бузилиши ҳисобланади!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сон қарорига асосан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилувчи ташкилотларга “Asl Belgisi” миллий ахборот тизимига уланиш, мазкур тизимга рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши бўйича маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари”нинг 96-банди “б” кичик бандига мувофиқ қуйидагилар чакана савдо қоидаларининг бузилиши ҳисобланади:
🏷 рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш;
🏷 маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек маркировка кодини муомаладан олиб ташлаш учун электрон фискал ҳужжатга ҳар бир сотилган товар бирлигининг маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритмасдан, маҳсулотни якуний истеъмолчига реализация қилиш (сотиш);
🏷 нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш;
🏷 рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сақлаш, ишлатиш ва (ёки) маҳсулот муомаласининг бошқа субектига ёхуд охирги истеъмолчига реализация қилиш (сотиш).