🟦🟦🟦
Марказ директори эътироф этилди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Ўзбекистон тиббиёт техника ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, замонавий техника ва технологияларни жорий этиш ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Марказ директори Алишер Темировнинг тиббиёт соҳаси ва тиббиёт техникасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Ушбу хизматлари учун у Ўзбекистон тиббиёт техника ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси Отабек Жиянбаев томонидан ташаккурнома ва кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу эътироф Алишер Темировнинг соҳа ривожидаги фаол ва самарали фаолиятига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube