#қонунчиликдаги_янгиликлар
Фармонга кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.
Шунингдек, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади.
Бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-229-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди.