Марказ вакиллари Бутунроссия тиббий техника илмий-тадқиқот ва синов институти фаолияти билан танишди
Жорий йилнинг 14-15 ноябрь кунлари Россияда бўлиб ўтган “Novamed-2024" Бутунроссия халқаро форуми доирасида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари Бутунроссия тиббий техника илмий-тадқиқот ва синов институтининг Синов маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Мутахассисларимиз ташриф давомида институт Синов марказида амалга оширилаётган тиббий буюмлар ва техникаларни синаш, сифатни назорат қилиш ҳамда инновацион тадқиқотлар жараёнлари ҳақида маълумотга эга бўлди. Шунингдек, улар институтнинг замонавий технологиялар билан жиҳозланган лабораториялари фаолияти, тиббий асбоб-ускуналарни метрологик тадқиқ қилиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Маълумот учун, Бутунроссия тиббий техника илмий-тадқиқот ва синов институти Россия Федерациясидаги тиббий техника ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида етакчи илмий марказлардан бири ҳисобланади. Институт Россияда тиббий техника ва асбобларни лойиҳалаштириш, уларни синовдан ўтказиш ва стандартлаштириш бўйича ишларни амалга оширади.