#Боғот_туман
#Депутатлар_фаолиятидан
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳамбек Исмаилов Боғот тумани "Ҳуррият" МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган “Саидов мебел” хусусий корхонасига ташриф буюрди.
🔼 Ташриф давомида депутат корхона ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот сифатини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ҳозирги кунда замонавий технологиялар асосида турли хил мебел маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Корхона раҳбари Азизбек Саидовнинг сўзларига кўра, бу ерда маҳаллий хомашёдан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, ички бозорда рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш мақсадида янги ускуналар харид қилинган.
🔹 Депутат корхона ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг меҳнат шароитлари билан ҳам танишди. Ҳозирда бу ерда 10 дан ортиқ киши иш билан таъминланган бўлиб, келгусида иш ўринлари сонини ошириш режалаштирилган.
📌Ташриф давомида депутат мебелсозлик соҳасини янада ривожлантириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди. Шунингдек, у давлат томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.