O'zLiDeP - Xorazm


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal - demokratik partiyasining Xorazm viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
Xorazm viloyati A.Baxodirxon ko'chasi, 183-uy
Murojaat uchun tel: +99897-792-95-35

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


#Урганч_шаҳар
#Депутатлик_гуруҳи_эшитуви
#Партия_фаолиятидан
⚡️⚡️ Халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг эшитуви бўлиб ўтди.
🔹Йиғилишда:
➖ Муҳокама кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқармасининг ўтган 2024 йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва жорий йил амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан бошқарманинг технологик ва диспетчерлик бошқарув бўлими бошлиғи Ойбек Ражапов ахбороти тингланди.
➖ Шундан сўнг, “Худудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалининг газ таъминоти объектларидан самарали фойдаланиш бўлими бошлиғи Оллаберган Отажонов сўзга чиқди.
➖ Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан “Кўмиртаъминот” масъулияти чекланган жамияти Хоразм вилоят филиали бош иқтисодчиси Собиржон Аллаберганов ахбороти тингланди.
Депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли томонидан тушаётган мурожаатларни ҳал қилиш мақсадида бир қатор таклиф ва тавсияларни илгари суришди. Мутасаддилар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда ўрганишлар олиб боришга қарор қилишди.
✅Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.
✅Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалаларга доир тегишли қарор қабул қилинди.




#Хонқа_туман
#Депутатлар_фаолиятидан
#Партия_фаолиятидан
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан “Инсон ҳаёти – бебаҳо неъмат, у барча нарсадан устун” тамойили асосида жорий йил январь – март ойларида “Огоҳ бўлинг – ис гази” акциясини ўтказиш режалаштирилган. Шунга асосан, ЎзЛиДеП мутасадди ташкилотлар, партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ҳомийлар билан ҳамкорликда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар хонадонларига ис газини аниқлайдиган ускуналарни беғараз ўрнатиб бермоқда.
Акция доирасидаги навбатдаги тадбир Хоразм вилояти Хонқа туманидаги “Гулғунча”, “Пахтагул” маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Тадбирда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари И.Файзуллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Б.Бердиева, Р.Сабиров, Халқ депутатлари Хонқа туман кенгаши депутатлари О.Ражапов, Н.Султанова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этди.
Тадбирда аҳоли хонадонларида иситиш тизимларини мунтазам текшириш ва таъмирлаб бориш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, ис газининг хавфлилиги ва ундан сақланиш бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунчалар берилди.
Шу куннинг ўзида маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оила хонадонларига партия ташаббуси ҳамда беғараз кўмак сифатида ис газини аниқлайдиган ускуналар ўрнатиб берилди. Тадбирда ис гази чиққанда огоҳлантирувчи ускуналарни ўрнатиш, ушбу ускунанинг афзалликлари, ундан фойдаланиш қоидалари ҳам тушунтирилди.
Партиянинг мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлаган аҳоли ушбу хизматдан мамнунлиги, хавфсизликнинг таъминлаш имконияти янада ошганлигидан хурсандликларини айтиб ўтишди.




#Хонқа_туман
#Депутатлар_фаолиятидан
#Партия_фаолиятидан
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Хоразм вилоят бошқармаси Хонқа филиали мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ислом Файзуллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Барно Бердиева, Руслан Сабиров, Халқ депутатлари Хонқа туман кенгаши депутати Отабек Ражапов, Хонқа, Боғот, Ҳазорасп, Тупроққалъа, Янгиариқ туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирок этди.
Учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари туман депутатлари билан доимий ҳамкорлик ўрнатиш ва уларга қонунларни амалиётга татбиқ қилишда амалий кўмак беришларини таъкидладилар. Бу, ўз навбатида, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда ва ҳудудлар ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, тадбирда қонун чиқариш жараёнида маҳаллий даражадаги масалаларни инобатга олиш ҳамда ҳудудий ривожланиш учун зарур чора-тадбирларни кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, айниқса таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва экологик масалалар бўйича муҳим ташаббуслар кўриб чиқилди. Депутатлар, маҳаллий кенгашлар орқали аҳолининг эҳтиёжларини янада аниқроқ тушуниш ва уларни қонунлар орқали самарали ҳал этиш йўлларини муҳокама қилишди.
Тадбир давомида, маҳаллий кенгаш депутатларининг фикрлари ва таклифлари тингланди ва уларнинг ҳар бир йўналишда янада фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди. Бунинг натижасида, маҳаллий даражадаги муаммоларни ҳал қилишда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиши ижобий ўзгаришларга олиб келиниши қайд этиб ўтилди.



Показано 6 последних публикаций.